Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Чайлами? Йўқ, мактаб… Халқ таълими вазирлиги нима дейди?
15-05-2018 10:53 0 697 Рейтинг0 Чоп этиш

Чайлами? Йўқ, мактаб… Халқ таълими вазирлиги нима дейди?

Чайлами? Йўқ, мактаб… Халқ таълими вазирлиги нима дейди?

Маълумотларга қараганда, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 170 дан ортиқ умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Уларда кўп миллатли халқнинг фарзандлари таълим-тарбия олишмоқда. Туманнинг асосий қисми чекка қишлоқларда истиқомат қилади. Уларга эътибор ва имконият кўлами жуда паст. Ҳаттоки, айрим қишлоқларда яшовчи аҳолининг фарзандлари мактабга бориш учун 15-20 км масофа босиб ўтишга мажбур.

Чайлами? Йўқ, мактаб… Халқ таълими вазирлиги нима дейди?

Юқоридаги ҳолат, танганинг бир томони холос. Танганинг иккинчи томони ҳайратимизни янада оширади. Тумандаги Оғзикенг қишлоғида 146-умумий ўрта таълим мактабининг филиали мавжуд. Филиалда 20 нафар бола таҳсил олади. Уларга ҳеч қандай имконият ва шароит яратиб берилмаган. Мазкур «биноча»ни қишлоқ аҳли 2000 йилда ҳашар йўли билан қурган.

Чайлами? Йўқ, мактаб… Халқ таълими вазирлиги нима дейди?

– Ҳар куни 19-20 нафар ҳар хил ёшдаги болага битта синфда дарс ўтишга мажбурман. Айримларига 1 синф дарслигини ўтиб турсам, 4 ёки 5 синф болалари кутиб туришади дейди, – бошланғич синф ўқитувчиси Тўйчи Жуманазаров. Дарсликлар ҳам вақтида етиб келмайди. Баъзан, айрим китобларни йил якунида оламиз.

– Туман халқ таълими бўлими мудираси Назира Абраевага бу ҳолатни билдирганмиз, мактабимизни суратга тушириб, ариза билан мурожаат этганмиз дейди, – қишлоқлик фермер Шукур Ҳайдаров. – 2017 йилда 3 та ариза билан чиқдик, ҳокимиятга мурожаат этдик. Порталга ёздик. Шундан сўнг мутахассислар мактабимизни кўриб, 2018 йилнинг март ойида янги мактаб биносини қуриб берамиз деган ваъдалар беришганди. Натижа йўқ, мактаб қурилиши ҳақида ҳеч қандай ҳужжат ҳам кўрмадим.

Чайлами? Йўқ, мактаб… Халқ таълими вазирлиги нима дейди?

Мазкур муаммоларнинг ечимини топиш мақсадида шу куни туман халқ таълими бўлими мудираси Назира Абраева билан телефон орқали боғланишга ҳаракат қилиб кўрдик. Саволларимизга аниқ жавоб ололмагач, туман ҳокимлигига мурожаат этдик. Мутассадилар мазкур ҳолатдан хабари йўқ эканини билдириб мурожаатимизни тубдан ўрганиб чиқишни таъкидлади. Бизда эса ўринли ва асосли кўплаб саволлар жавобсиз қолди. Объектив.уз саволларга жавоб кутиб қолади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар