Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Танасидан 16 дона игна топилган бола соғайиб уйига қайтди
14-03-2018 13:47 1 537 Рейтинг1 Чоп этиш

Танасидан 16 дона игна топилган бола соғайиб уйига қайтди

Танасидан 16 дона игна топилган бола соғайиб уйига қайтди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Бундан икки ой муқаддам Фарғона вилояти Тошлоқ туманилик 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақидаги хабарлар матбуотда кенг тарқалган эди. Бугун ана шу кичкинтой Азизбек Абдумажидов соғайиб уйига қайтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.

Азизбекнинг онаси фарзандининг безовталиги, инжиқлигидан хавотирга тушиб ўзи яшаётган ҳудуддаги тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Дастлабки текширувларда унинг томоғи шишгани, иситмаси борлиги туфайли шамоллаш ташхиси қўйилган. Бироқ боланинг аҳволи ўнгланавермагач, унда рентген текшируви ўтказилган ва танасида игна борлиги маълум бўлган. Бола ва унинг онаси зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига келтирилди. Жорий йилнинг 17 январь куни операция қилинди. 9 соат давом этган операцияда 10 га яқин шифокорлар иштирок этди ва боланинг танасидан 13 та игна чиқариб олинди.

— Игналар бола танасида турлича жойлашган эди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар хирургияси бўлими шифокори Дониёр Асадуллаев. — Чақалоқнинг йўғон ичаги, сийдик қопи, кўкрак қафаси, бўйин қисми, умуртқа поғонаси, юрак остидан топилган игналар болани икки ойча қийнаган. Бу операция тиббиётда камдан-кам учрайдиган оғир ва нозик амалиётдир. Бола операциядан кейин бир неча кун кома ҳолатини бошидан кечирди. Шифокорлар унинг ҳаётини асраш учун бор имкониятни ишга солди. Шундай мураккаб шароитда бемор ҳаётининг асраб қолиниши тиббиётимизнинг ўзига хос салоҳиятидан далолат, десак муболаға бўлмайди. Айни пайтда, бола вужудида 3 та игна унинг ҳаётига хавф солмайдиган жойларда турибди. Тиббий таҳлилларга кўра, ҳозирча ушбу игналарнинг бола соғлиғига салбий таъсири мавжуд эмас. Агар у болани безовта қилса, келгусида операция йўли билан олиб ташлаш мумкин. Азизбек уйига қайтгач, ҳудудий шифокорлар назорати остида бўлади.

Бола танасига игналар қандай тушиб қолгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Шифокорлар 11 ойлик чақалоқ ҳеч қачон бунча кўп металлни ютиб юборолмаслиги, қизилўнгач ва ошқозонда ҳеч қандай жароҳат аломати йўқлигини қайд этишди.

Азизбекнинг онаси Шоҳсанам Болтабоева ва отаси Азимжон Худойбердиев фарзандининг соғ-омон бағрига босиш бахти насиб этганидан бениҳоя мамнун.
— Азизбек тилаб-тилаб олган яккаю ёлғиз зурриётимиз, турмуш қурганимиздан кейин орадан қарийб беш йил ўтиб фарзандли бўлган эдик, — дейди Шоҳсанам Болтабоева. — Шукрки, уни яна соғ-омон бағримга босишга мушарраф бўлдим. Бунинг учун шифокорлардан бениҳоя мамнунман. Улар икки ой мобайнида боламнинг ҳаёти учун ҳеч нарсани аяшмади. Уларнинг яхшиликларини ҳеч қачон унутмайман.
Шарҳлар

Bo`lmagan gap buncha ignani bola o`zi yuta olmaydi, 11 oylik chaqaloqqa ona qarab turmaydimi? Ignalarni oldiga qo`yib qo`yadimi?Bunday loqayd va befarq onani jazolash kerak.

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради

expo
Боглиш маколалар