Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қозоғистон автомобилсозлари Ўзбекистон устидан вазирга шикоят қилдилар
26-09-2017 16:24 0 3184 Рейтинг1 Чоп этиш

Қозоғистон автомобилсозлари Ўзбекистон устидан вазирга шикоят қилдилар

Қозоғистон автомобилсозлари Ўзбекистон устидан вазирга шикоят қилдилар

Қозоғистон автомобилсозлик корхоналари уюшмаси «КазАвтоПром» миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменовга Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ташвиш билдирган мактуб орқали мурожаат қилди, деб хабар бермоқда kun.uz EurAsia Daily нашрига таяниб.

19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Қозоғистон автомобиль саноати унда қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг Ўзбекистон бозорига чиқиши истиқболларига таҳдидларни кўрган.

«Ушбу ҳужжатнинг матни Қозоғистонда чиқарилган автомобиль техникаси учун тақиқланган акцизлар ставкаси ҳар бир куб сантиметр учун 2,4 доллар миқдорида сақланиб қолинишини назарда тутади. Шу билан бирга, Россия ва Украина ҳудудидан автомобилларни импорт қилишда божхона қийматининг 2 фоизини ташкил этадиган рамзий акциз солиғи кўзда тутилган. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ушбу қарор лойиҳаси маъқулланадиган бўлса, Ўзбекистон бозори Қозоғистон автомобиль ишлаб чиқарувчилари учун ёпиқ бўлиб қолади, уларнинг маҳсулотлари эса дискриминацияга учрайди», - деб айтилади Қозоғистон автомобилсозларининг вазирга йўллаган мактубида.

Қозоғистондан автомобиль етказиб берувчилар Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг автомобиль жиҳозларини етказиб беришда тенг ҳуқуқли бўлмаган позицияси деярли 15 йил давомида сақланиб келинаётганини таъкидлашмоқда. 1996 йилдан буён Ўзбекистон автосаноати корхоналари Қозоғистон бозорига 720 млн. долларлик умумий суммага эга бўлган 85 мингдан зиёд автомобилни экспорт қилдилар. Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда божхона тўловлари ва акцизларга тортилмайди. Қозоғистон автомобиль ускуналарини Ўзбекистон бозорига етказиб бериш эса нолга тенг – кириш қатъий божхона-тариф тўсиқлари билан ёпилгани айтилади.

«Буни тенг ҳуқуқли ташқи савдо шерикларининг муносабати сифатида баҳолаб бўлмайди. «Бир дарвозага ўйин»дан ўзаро манфаатларни ҳурмат қилишга асосланган мулоқотга ўтиш вақти келди. Биз Қозоғистон автомобиль саноати маҳсулотларига нисбатан Ўзбекистоннинг тариф сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва Ўзбекистон бозорига эркин рақобат тамойилларига мувофиқ киришни ташкил этишга ёрдам бериш учун музокаралар олиб бориш имкониятини топишни сўраймиз», - дейилади мактубда.

Шу муносабат билан Қозоғистон автомобиль саноати корхоналари уюшмаси раиси Ўзбекистонга нисбатан жавоб чораларини жорий этиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар