Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пандемия шароитида нос ва сигарета инсон саломатлигига салбий таъсири: Эксперт фикри
18-05-2020 11:19 0 2174 Рейтинг6 Чоп этиш

Пандемия шароитида нос ва сигарета инсон саломатлигига салбий таъсири: Эксперт фикри

Пандемия шароитида нос ва сигарета инсон саломатлигига салбий таъсири: Эксперт фикри

Ассалом алайкум Баҳром Босимович. Бугунги суҳбатимиз тамаки ва тамаки маҳсулотларини инсон организмига таъсири ҳақида боради. Мана шундай долзарб мавзуда биз билан суҳбат қилишга розилик берганингиз учун сизга олдиндан миннатдорчилик билдирамиз. Сиз билан бўладиган бугунги суҳбатимиз ўқувчиларимиз учун қизиқарли бўлади деган умиддаман.

1. Тамаки маҳсулотларининг зарари ҳақида кўп эшитганмиз, ўқиганмиз. Аммо ўқувчиларимиз учун яна бир бор унинг зарари тўғрисида қўшимча маълумотлар олиш фойдадан ҳоли эмас. Шунинг учун айтингчи, сизнинг фикрингизча тамаки маҳсулотларининг инсон организми учун асосий хавфи нимада? - Ассалом алайкум. Чекиш инсон организми учун, айниқса болалар ва ўсмирлар саломатлигига ўта жиддий хавф солувчи зарарли одатлардан биридир. Чекиш жараёнида инсон зарарли қатрон(смола) тутуни билан нафас олади. Бу эса онкологик касалликларнинг, айниқса ўпка ва хиқилдоқ ўсмаларининг пайдо бўлиш хавфини кескин оширади. Шунингдек чекиш натижасида қон томирларда ҳам ўзгаришлар вужудга келади. Бу эса юрак қон-томир тизими касалликларининг юзага келишига сабаб бўлади.

Шунингдек чекиш натижасида қандли диабет, бош мия касалликларининг учраш хавфи ҳам ортиши мумкин. Яна шуни такидлаш лозимки тамаки маҳсулотлари таркибидаги никотин маълум бир дозада инсон организми учун заҳарли ҳисобланади ва айнан никотиннинг ўзи онкологик касалликнинг юзага келишига сабаб бўла олмайди. Яна бир муҳим ҳолат, чеккан инсондан кўра, унинг ёнида турган одам кўпроқ зарар кўради. Яъни пассив чекиш соғлиқ учун янада хавфли. Демак чекаётган одам нафақат ўзини, у билан бевосита яқин турган суҳбатдошининг соғлиғига ҳам хавф солади.

2. Одамлар орасида нос чекувчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Носни ёнувчан эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, уни тамакига нисбатан хавфсиз десак бўладими? -Нос-бу тутатиб чекилмайдиган, тил остига ташланиб чекиладиган тамаки маҳсулоти ҳисобланади. Нос чекиш айниқса Марказий Осиё давлатларида, Афғонистонда, Хитой Республикаси ва Ҳиндистон давлатининг айрим худудларида анаънавий кенг тарқалган бўлиб, кейинги пайтларда носнинг МДҲ давлатлари ва Европа минтақасининг айрим давлатларига ҳам кириб борганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.

Носнинг таркибини билиш, унинг қанчалик зарарли эканилигини англаш учун етарли бўлади. Носнинг асосий таркибий компоненти тамаки(нос ўсимлиги) ва ишқор(оҳак кукуни)дан иборат бўлиб, унга қовушқоқлигини ва шакл беришини яхшилаш учун ўсимлик ёғи, таъм учун махсус қўшимчалар қўшилади. Носнинг таркибини аниқлаш борасида олиб борилган изланишлар натижасида шу нарса аниқланганки, ҳатто унинг таркибида товуқ тезаги ва туя гўнги ҳам аниқланганлиги борасида маълумотлар мавжуд.

Носнинг уй шароитида тайёрланишини ҳисобга оладиган бўлсак, баъзи ҳолатларда ишқор сифатида ўсимликлар кулидан ҳам фойдаланиб келинади. Нос таркибидаги оҳак кукуни ва ўсимлик кули оғиз бўшлиғига тушгандан кейин, шу жойда ишқорий муҳит яратади. Натижада нос таркибидаги никотиннинг шиллиқ қават орқали қонга сўрилиши тезлашади. Сиз такидлаб ўтганингиздек нос чекканда ёниш, тутун чиқиш ҳолати кузатилмайди. Аммо шуни унутмаслик керакки, нос уй шароитида ҳеч қандай стандартларсиз, аксарият ҳолатларда антисанитария ҳолатида тайёрланади. Боз устига унинг қандай хомашёдан таёрланиши ҳам тушунарсиз. Олиб борилган лаборатор текширувлар натижасида шу нарса аниқланганки, носнинг таркибида инсон организми учун заҳарли ҳисобланадиган симоб, кадмий, мишьяк ва қўрғошин каби моддалар ҳам аниқланган. Нос тайёрланиши ва унинг сақланиши билан боғлиқ антисанитар ҳолатлар, ичак гелментлари ва бактериялар ҳақида ортиқча изоҳберишга хожат ҳам йўқ бу ҳолатда.

Нос чекиш кенг тарқалган худудлардаги онкологларнинг бу борада олиб борган изланишлари натижасида шу нарса аниқланганки, нос чекувчиларда оғиз бўшлиғи аъзоларининг рак касалига чалиниш эҳтимоли, бошқа тоифа одамларга нисбатан бир неча марта юқори экан. Нос таркибидаги парранда ва ҳайвон гўнглари оғиз бўшлиғи ва ошқозон тизими учун зарарли бўлиб, биринчидан паразитар касалликларнинг юзага келишига сабабчи бўлса, бундан ташқари қизилўнгач ва ошқозон яра касаллигининг ривожланишига ҳам замин яратади.

Нос тиш эмалини заралайди, оғиздан нохуш ҳид келишига сабабчи бўлади. Тўғри нос чеккан одам ёнидаги одамга зарарли тутун тарқатмайди, аммо оғзига нос тўлатиб олган одам атрофдагилар учун ёқимсиз оҳангда гаплашишига тўғри келади, аксарият ҳолатларда сўлак аралашган чекиб бўлган носини жамоат жойларида, кўчаларда туфлаб кетади. Бу эса атрофдагилар учун ўта ёқимсиз ҳолатни келтириб чиқаради. Асосийси нос ҳам тамаки каби никотинга бой бўлиб, у ҳам соғлиқ учун зарарли чекимлик ҳисобланади.

3. Чекишга қарши ёки уни босқичма-босқич тўхтатиш бўйича, чекишнинг ўрнини босувчи қандайдир усуллар ёки бошқа маҳсулотлар мавжудми? Улардан фойдаланса бўладими? – Кўпчилик носни тамакининг ўрнини босувчи чекимлик деб билишади. Аммо бу ундай эмас. Шу сабабли чекишни ташлашни ихтиёр этган, аммо иродаси бунга тўлиқ етмаган инсонлар учун таркибида маълум бир дозада никотин тутувчи, клиник синовдан ўтган тиббий препаратларни тавсия этиш мумкин.

Масалан дорихоналарда никотинли сақичлар, пластирлар ва спрейлар мавжуд. Бу дориларнинг барчаси расман клиник синовдан ўтган бўлиб, тамаки маҳсулотларини чекишдан воз кечиш мақсадида тавсия этилади. Бундан ташқари тамакисиз, махсус никотинли ёстиқчалар ҳам мавжуд бўлиб, улар лаблар орасига қўйилади ва секин оғиз бўшлиғига сўрилиб ўз таъсирини кўрсатади. Шуни алоҳида такидлаш лозимки, никотинли фармацевтик воситалар тамаки ва нос чекиш каби зарарли одалардан қутулиш имконини берсада, улар никотинга тобеликдан қутқара олмайди.

4. Никотинли ёстиқчалардан фойдаланишнинг қандай асоратлари бўлиши мумкин? - Никотинли ёстиқчалар ва шу каби никотин тутувчи фармацевтик воситаларни ҳаддан зиёд кўп қўллаш организм учун заҳарли таъсирни келтирибгина қолмай, никотиннинг бош мияга гипоксик таъсири, томирлар деворига таъсири натижасида инсулт, инфаркт каби жиддий касалликлар ривожланишига олиб келиши мумкин. Агар истемолчи бу асоратлардан хабари бор ҳолда, ушбу воситалардан фойдаланишни истаса, албатта дозага қатиий риоя этиши лозим.

5. Бу борада сизнинг шахсий фикрингиз қандай? Мен ҳар қандай кўринишдаги никотинни қабул қилинишидан воз кечиш тарафдориман. Агар чекувчиларда бу борада қийинчилик юзага келса, иложи борича ёниш жараёни бўлмайдиган, тутун ҳосил бўлмайдиган шаклдаги фармацевтик никотин дори воситаларидан фойдаланганликлари мақулроқ деб биламан.. Яна шуни такидлашни истардимки, нос ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш зарур деб ўйлайман. Бу орқали биз инсонларнинг турли жиддий касалликларга чалинишини олдини олган бўламиз.

Мазмунли суҳбатингиз учун сизга раҳмат. Сиз билан келгусида бу борадаги суҳбатлармизни давом эттиришга умид қилиб қоламан.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар