Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россиялик вирусолог иссиқ ҳавонинг коронавирусга қандай таъсир кўрсатишини маълум қилди
07-04-2020 08:52 0 550 Рейтинг1 Чоп этиш

Россиялик вирусолог иссиқ ҳавонинг коронавирусга қандай таъсир кўрсатишини маълум қилди

Россиялик вирусолог иссиқ ҳавонинг коронавирусга қандай таъсир кўрсатишини маълум қилди

Нью-Йорк фанлар академияси аъзоси, вирусолог Анатолий Альтштейн иссиқ ҳавонинг коронавирусга таъсири ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Мутахассиснинг фикрича, баҳорги илиқ ҳаво вируснинг тарқалишига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Бироқ ёзга бориб, касаллик тарқалиши секинлашиши мумкин. Альтштейннинг сўзларига кўра, респиратор касалликлар эпидемияси одатда йилнинг салқин мавсумида тарқалади, чунки ёзда одамлар касалликка камроқ мойил бўлади.

Бундан ташқари, инфекциянинг тарқалишига фуқароларнинг ўзини ўзи изоляциялаши ва бошқа қабул қилинган чеклов чоралари таъсир кўрсатади. Уларнинг илк натижаларини бир ҳафталардан кейин кўриш мумкин. «Кейинги ҳафта биз ўзимизни изоляция қилган вақтимизда касалликни юқтирган одамлар пайдо бўлади», — дейди вирусолог.

2019 йилнинг охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида тарқалган коронавирус пандемияси дунёнинг 200 дан ортиқ давлатига тарқалди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар