Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ёшлар туризм клуби ташкил этилади
18-01-2020 20:36 0 1585 Рейтинг1 Чоп этиш

Ёшлар туризм клуби ташкил этилади

Ёшлар туризм клуби ташкил этилади

2020 йилнинг февраль ойида “Наврўз” маданият ва истироҳат боғида “Туризм лабораторияси” фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган деб ёзади Uz.A нашри.

Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аққулов пойтахтимиздаги “Wyndham Тashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон ёшлари билан учрашувда маълум қилди.

“Туризм лабораторияси” Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус асосида ёшлар маънавиятини юксалтириш, тарихимизга қизиқишини ошириш, туризм соҳасига жалб этиш мақсадида ташкил этилади.
Ёшлар туризм клуби ташкил этилади

– “Туризм лабораторияси”да замонавий кутубхона, коворкинг маркази, бепул Wi-Fi, хорижий экспертлар томонидан ёшлар учун вебинарлар, турли тренинглар ўтказиш ҳамда талабалар учун туризм соҳасидаги китоблар, журналларга бепул обуна ва онлайн кутубхоналардан фойдаланиш каби имкониятлар яратилади, – деди Абдулазиз Аққулов. – Лабораторияда ёшлар томонидан замонавий тарғибот материаллари, креатив сувенир ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотларининг янги намуналари ишлаб чиқилади.

Таъкидланишича, туризм соҳасини ривожлантириш бўйича алоҳида клуб ташкил этилиб, ёшлар орасидан энг фаол, энг ташаббускорлари координатор сифатида танлаб олинади. Уларнинг фаолияти учун зарур шароитлар яратилиб, иш билан таъминлаш шарти асосида тўлов контракт суммаларини тўлаб бериш, лойиҳаларни молиялаштириш, саёҳатлар ва хорижий стажировкалар ташкил этиш каби рағбатлантириш механизмлари жорий қилинади.

Бундан ташқари, очиқ мулоқотда ёшларнинг туризмга доир янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, соҳада кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга оид маълумотлар тақдим этилди.
Ёшлар туризм клуби ташкил этилади

Учрашувда қўмита раиси ёшларга туризм соҳаси янги иш ўринлари, валюта оқими, билим ва кўникмалар ҳамда аҳоли даромадини ошириш, шунингдек, дунёқарашни кенгайтиришнинг энг самарали воситаларидан бири эканини таъкидлаб, соҳада фаолият олиб боришни ўз олдига мақсад қилган йигит-қизларга йўналиш берди.

Шунингдек, юртимиз ёшларига Ўзбекистон туризми статистикаси, соҳадаги ислоҳотлар, ўзгаришлар, хориждаги ватандошларнинг Ўзбекистонга саёҳат қилишга доир тарғиботи бўйича батафсил маълумот берилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ёшларни ички туризмга жалб қилишда улкан салоҳиятга эга. Бугунга келиб мамлакатимизда жами 10 минг 915 кўнгилочар маскан ва туристик объект фаолият кўрсатмоқда. Юртимизда ички туризмни ривожлантириш, сайёҳларни жалб этишда турли оммавий-маданий кўнгилочар тадбирлар аҳамиятини ҳисобга олиб, ўтган йилдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда турли оммавий тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан 2020 йилда республика миқёсида 122 та тадбир ўтказилиши ва уларда асосан ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.
Ёшлар туризм клуби ташкил этилади

Очиқ мулоқот доирасида Абдулазиз Аққулов йиғилганлар эътиборини Ёшлар туризмини ривожлантириш концепциясига қаратди.

– Ўзбекистонда Ёшлар туризмини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқдик ва тегишли лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 2020-2025 йилларда мамлакатда ёшлар туризмини ривожлантиришга оид мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олганмиз, – деди А.Аққулов. – Хорижий ёш сайёҳлар сонини 1,3 миллиондан 2020 йилда 2,2 миллионга, 2023 йилга 3,3 миллионга, ички туризм бўйича ёш сайёҳлар ташрифи сонини 8,1 миллиондан 2020 йилда 10 миллионга, 2023 йилда эса 13,6 миллионга етказиш режалаштирилган. 2020 йилда 20 та, 2023 йилда 60 та халқаро даражадаги тадбир ўтказишни мақсад қилганмиз. Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун Сиз – ёшларнинг ҳамкорлигингиз ва ташаббусларингиз жуда муҳим.

Шундан сўнг ёшлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига турли саволлар билан мурожаат қилиб, соҳани ривожлантиришга доир фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари билан ўртоқлашди.
Ёшлар туризм клуби ташкил этилади
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*