Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Савоб ишни хар ким, хар куни қилмоғи лозим
13-01-2020 19:13 0 509 Рейтинг0 Чоп этиш

Савоб ишни хар ким, хар куни қилмоғи лозим

Савоб ишни хар ким, хар куни қилмоғи лозим

ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар ҳам амалга оширилмоқда.

– Марҳум турмуш ўртоғим сержант Абдурашид Умрзоқов бир неча йиллар Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ бўлинма командири лавозимида хизмат қилди. Ўша машъум кун - 2013 йил 26 ноябрда бир нечта жиноятларни қасд содир этиб, қидирувда юрган жиноятчини қўлга олишда олган тан жароҳати натижасида вафот этди, – дейди Наманган шаҳар “Давлатобод” маҳалласида яшовчи Барчиной Асрақулова. – Давлатимиз турмуш ўртоғимнинг юрт тинчлигини асрашда кўрсатган қаҳрамонлигини муносиб баҳолаб, вафотидан сўнг “Мардлик” ордени тақдирлади. Бугунги кунда 3 нафар ўғил фарзандимни вояга етказмоқдаман, улар ҳам отаси каби Ватанга хизмат қилишни ўз олдиларига асосий мақсад қилиб олишган.
Савоб ишни хар ким, хар куни қилмоғи лозим

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти байрамларга ўғилларимни чақиришади, ўғилларим ҳам бундай эътибордан ҳамда отасининг ҳамкасблари томонидан кўрсатилаётган ёрдамдан жуда хурсанд, улар ҳам отаси каби тинчлик посбони бўлиш ниятида, илойим ниятига етишсин.

Мана бугун вақтларини аямасдан уйимизга пойтахтимиздан ташриф буюрган ходимларга оиламиздан ҳамда бетоблиги туфайли Наманган кўп тармоқли болалар марказий шифохонасида даволанаётган ўғлимнинг холидан хабар олганликлари, ўғилларимга далда берганликлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бундай савобли ишларга бош-қош бўлаётган Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ҳам катта раҳматлар айтаман.
Савоб ишни хар ким, хар куни қилмоғи лозим

Шунингдек, ички ишлар органларида 24 йил хизмат қилиб, 2012 йил инсульт касалига чалинганлиги сабабли нафақага чиққан ва бугунги кунда Сирдарё туманидаги “Бунёдкор” маҳалласида оиласи билан истиқомат қилаётган, истеъфодаги катта сержант Абдусамад Тошмухаммедов хонадонига ташриф буюрган Институт ходимларига унинг ҳолидан хабар олишганликлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, шунингдек Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида истиқомат қилувчи 10 га яқин кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронлиги бор фуқароларнинг ҳам холидан хабар олишди. Зеро, ушбу оилалар ва фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш, қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак бериш савобли ишдир.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Малака ошириш институти
матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*