Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Боку делегацияси сафида вилоят ҳокими ўринбосари ҳам бор
16-10-2019 12:29 0 386 Рейтинг1 Чоп этиш

Боку делегацияси сафида вилоят ҳокими ўринбосари ҳам бор

Боку делегацияси сафида вилоят ҳокими ўринбосари ҳам бор

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегация Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун 14 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига етиб борган эди, бу ҳақида Қашқадарё вилояти хокимияти ахборот ҳизмати ҳабар қилмоқда.

Делегация сафида вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Шагазатов ҳам бор. Ҳоким ўринбосари мазкур саммит доирасида ўтказилаётган халқаро бизнес форумда бир қатор ҳамкорлик меморандумларини имзолашга эришди.

Жумладан, Озарбайжоннинг “Матанат А” компанияси билан Қамаши туманида умумий қиймати 10,0 миллион евролик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси ва “Aks Insaat” компанияси билан Ғузор туманида 2,2 миллион евролик бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташкил этиш юзасидан меморандум имзоланди.

Халқаро бизнес форум давом этмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*