Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.
17-09-2019 12:14 0 622 Рейтинг0 Чоп этиш

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Энг аввало, Мустақил Ўзбекистон Республикасининг эркин фуқароси ҳамда ИИО ҳодимлари ҳисобланган шахслар номидан.

МУРОЖААТНОМА!

Ўзбекистон Республикаси ИИО
фаолиятига оид янгиликлар канали

Ушбу мурожаатноманинг ёзилишига ИИОлари тизимидаги норозигарчилик ва адолатсизликлар сабаб бўлди! Негаки ушбу тизимда ТАРТИБ бор, ИНТИЗОМ бор, аммо адолат ЙЎҚ! Чорак аср давомида кутилган ИИОлари тўғрисидаги қонун ҳам ушбу тизим аҳволини ўнглай олмади. Келинг бугунги мурожаатномамиз орқали ушбу тизим ҳаётига реал кўз билан боқиб кўрайлик. (Фақат ИИВ матбуот хизматидан илтимос бу галги мурожаатномамизни ҳам осонгина қилиб реал фактларга асосланмаган, расмий каналда эълон қилинмаган деб раддия берманглар! Сизлардан ушбу мурожаатнинг хар бир банди учун жавоб кутиб қоламиз. Жавоб топа олсангиз албатта! )

1-банд. Энг аввало “ИИОлари тўғрисида”ги қонунга тўҳталиб ўтамиз.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДАги қонуни ! Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган. Ушбу қонуннинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг фаолиятини тартибга солишдан иборат.

АММО аълам билан айтиб ўтиш жоизки, 3 йил ўтишига қарамасдан ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМАГАН ҚОНУН ! Фақатгина иш хажмини ва юкламалар сонини оширишга хамда шахсий ҳаётнинг издан чиқаришга хизмат қилиб келмоқда.

2-банд. Қонунчиликка киритилиши керак бўлган янги норма!
Қуйидаги ҳолатга эътибор қаратайлик. Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ички ишлар органлари фуқаронинг шаъни, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли бўлган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.

Фуқарочи? Ушбу ҳолат фуқаро томонидан содир этилсачи? Нега ИИОларини обрўсизлантиришга қаратилган фото, видео ва аудио материаллар ижтимоий тармоқларга хеч қандай рухсатсиз жойлаштирилмоқда.

Тўғри Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига кўра хар ким ўзи ҳохлаган ахборотни олиши, тарқатиши ва фойдаланиши мумкин. Аммо ИИО ҳодимида ҳам шаън, қадр-қиммат, ишчанлик обрўси, шахсий ҳаёти деган тушунчалар мавжудку. Қонунларимизга фуқароларнинг шаън, қадр-қиммат, ишчанлик обрўси, шахсий ҳаётига оид фото, видео ва аудио материалларни руҳсатсиз тарқатилишига тақиқ қўйувчи нормани киритиш вақти келмадимикан.

Ахир давлат муассасалари (айниқса ИИО) ҳодимларига нисбатан видеотасвирга олиш билан қўрқитиб шонтаж қилиш, ўзини виктим қилиб кўрсатиш, ҳолатни тўлиқ видеога олмасдан ўзлари учун фойдага ишлайдиган қисмларини интернетга жойлаш ҳолатлари ҳаддан ошиб кетдику! Нега ўзларини ҳозирги кунда валломат деб ўйлаётган, “халқ манфаатларини” ҳимоя қилаётган депутатларимиз, блогерларимиз, журналист ва ижтимоий тармоқ админларимиз ушбу нормани киритиш талаби билан, ташаббускорлиги билан чиқишмаяпти?

Ахир ҳар қандай давлат муассасаси ҳодими ҳам энг аввало Ўзбек ҳалқининг бир вакилику!

Тўғри айрим ҳолатларда ҳодимга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар қилган фуқароларимиз ўз жазосини олмоқдалар.

Аммо ушбу жазо миқдори айбига ярашамикан? Ҳодимга нисбатан етказилган маънавий зарарчи?

Интернетда у билан боғлиқ тарқалиб кетган видеоматериалларчи?

Улар учун ким жавоб беради?

Ходим тўғрисида тарқалган ноўрин, тасдиғини топмаган материаллар дастидан нега унинг бегуноҳ фарзандлари, яқинлар, қолаверса ўзининг боши ерга қараши керак?

Нега “одил судларимиз” зарар миқдорини белгилашда адолатсизликка йўл қўймоқдалар?

Қонун ижодкорларимиз нега ЖИМ?

3-банд. Ички ишлар органларининг Профилактика инспекторлари.
Нима сабабдан профилактика инспекторлари қуйидаги ишларга жалб этилмоқда:

Ўзининг ваколат доирасида 13 та модда йўналиши бўйича протокол (маъмурий баённома) тузиш. Хизмат ҳудудига қараб ойига ** тадан ** тагача;
Ўзи ва ИИОнинг бошқа соҳавий хизматлари тузган маъмурий баённомаларнинг жаримасини ундириш. Ахир бу фаолият билан МИБ шуғулланадику дерсиз. Бунга сабаб жаримани ким ундирса шу ташкилот ҳисоб рақамига маълум бир фоизи ўтиб туради. Шу сабабдан ундирув бўйича ҳам норма ўрнатилган. Ундирув бўйича кунлик ва ойлик сўров бўлади. Ундирув қилмаганлар ўз ёнидан хар ойда ўзи ёзган жаримани тўлашга мажбур. Ундирув функсияси қачон МИБга тўлиқ ўтади.;
Пахта терими, умумҳалқ ҳашарларига одам жалб қилиш. Бизда мажбурий меҳнат таъқиқланган, аммо негадир проф инспекторларига ҳар йили Пахта терими учун одам жалб қилиш бўйича норма қўйилади. Ҳар бир килограм пахта учун профилактика инспектори билан кунлик сўров бўлади!
Бу нормаларни санасак охирига ета олмаймиз.
Шу сабабдан Профилактика инспекторлари фаолиятининг бошқа томонлари ҳақида гапирсак.

Яна бир холат бор! БУ ХИЗМАТ УЙИ! хизмат уйида яшаган-яшамаганлик ҳолати кунлик назоратдан ўтади яъни тасаввур қилинг ярим кечаси соат 3:00 да уйингизга текширувчилар келишади оила аъзолари уйғотиб расмга олиб кетишади.

Ўзингиз йўқ бўлсангиз оила аъзолари расмга тушиши керак.

Ахир бу ақлга сиғмас ҳолатку. Нима профилактика инспекторининг оила аъзолари бирон бир жойга боришга ҳақли эмасми?

Шаҳар ва вилоят марказларидаги хизмат уйлари яхши бўлиши мумкин, аммо туман чеккаларидаги хизмат уйларига бориб кўрсангиз ахвол танг.

Ўйлаб кўринг нега профилактика инспектори ўзининг газ, электр энергия, сув, шароит бор уйидан кечиб хеч қандай шароит йўқ хизмат уйига ўз оила аъзолари олиб бориши керак?

Нега хизмат уйини, хизмат хонасини ўз хисобидан таъмирлаши зарур?

Нима сабабдан имтиёзли равишда автокредитлар бериш тизими бир маротаба (газни кучи билан) ишлаб қайта ишламади?

Ахир ИИО тизимига яратилган шароитлар деганда доимо мана шу имтиёзли автомобил ва хизмат уйини пеш қилиб кўрсатишадику.

Профилактика инспекторининг ЖТС ёрдамчиларига тўҳталиб ўтадиган бўлсак, бугунги кунда аҳвол оғир.

Оммавий ишдан кетиш ҳолатлари кузатилмоқда. Нега кетяпсан ишдан деган саволга эса бу ойликка ишлагандан Россияга кетганим яхши деган сабабни кўрсатишмоқда!

Юқорида профилактика инспекторлари билан боғлиқ айрим ҳолатларни ёздик ҳолос. Ушбу рўйхатни охирига етиб бўлмайди. Худди профилактика инспетори ишининг охирига етиб бўлмагандек.

4-банд. Тергов тизими.
Ушбу тизимда ҳам аҳвол ачинарли аҳволда!

Кадр кам, иш хажми катта!

Барчамизга маълумки ушбу тизим 2017 йилдан бошлаб икки бўлинди яъни тергов ва суриштирувга.

Лекин илтимос яхшилаб ўйлаб кўрайлик икки институт хам бир хил вазифа ва функсияларни бажарадику?

Фақат номигагина 2 га бўлиниш бўлдику!

Нима сабабдан чекка шаҳар туманларда аксарият 2-3 та терговчи ишлаб хизмат қилиб келмоқда?

Ахир 2 кунда бир навбатчилика тушиш, навбатчиликдан чиқиб кейиги кун яна кечгача қолиб ишлаш осон эмаску.

Ҳужжатларга норасмий муддат қўйилган. Яъни дастлабки тергов муддати 3 ой бўлишига қарамасдан уни тезроқ судга чиқаришга мажбурланмоқдалар.

Терговчининг ҳақиқий процессуал мустақиллиги таъминланмаган.

Яъни у прокурорнинг, суднинг, тергов бошлиғининг, ИИБ бошлиғи (ИИББ бошлиғи) ва унинг муовинларининг оғзига тикилиб ўтришга мажбур!!!

Тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига борадиган автомашиналарнинг (дамасларнинг) ахволи эса хаммага маълум.

Махсус тергов автомашиналари эса фақатгина Тошкент шаҳар ва вилоят ИИББларга берилган (кўргазма учун).

ИИБ тергов ҳодимлари фармойиш билан прокуратура, миллий гвардия тергов ва суриштирув органларида ишлашмоқда.

Лекин ҳужжатлар прокуратура органлари номидан судга чиқарилади. Оммавий ахборот воситаларида ҳам уларнинг номи билан эълон қилинади. Мехнат кимда? РОХАТ кимда? Адолат шуми?

5-банд. Тезкор вакиллар (ЖҚБ)лар фаолияти. (конспирацияга амал қилган ҳолда ушбу тизимга саёзроқ ёндашамиз)
Тизимнинг оғриқли нуқталаридан бири ҳисобланган ушбу шахслар фаолияти кун давомида зиддиятли ҳолатларга тўла ҳисобланади.

Шунга қарамасдан ушбу соха ҳодимлари хам ижтимоий химоя, енгилликлар ўрнига кун давомида катта иш хажмига, арзимаган ойликка яшашга, ЖК 241га, норасмий турли кўрсатмаларга мажбурлаб келинмоқда. Шу сабабдан хам “бомба” (мажозий маънода) билан юрипти деб аталишади. Ахир жиноятчилик суръатини пасайтириш осон иш эмас.

Бу “бомба”(мажозий маънода)лар портлашига ким жавобгарликни бўйнига олиши хам жуда яхши маълум.

6-банд. ЙҲХБ ҳодимлари фаолияти.
Ҳозирги кунда ушбу ҳодимлар интернет юлдузига айланишяпти десак муболаға бўлмайди. Бунга асосий сабаб нима?

АЛБАТТА ЮКЛАМА!

Маъмурий баённома юкламаси уларни шу кўйга солмоқда. Яъни кунлик ва ойлик юкламаларни бажариш, юқоридагилар айтган “холис хизматлар”ни қилиш уларни фуқаролар билан зиддиятли ҳолатларга олиб келмоқда.

ИИО ҳодимини химоя қилишга келганда эса ХАММА ЖИМ!

Ушбу соҳа вакиллари фаолияти қачон тартибга солинади?

7-банд. ППХ ва ЖТСБ.
Барчамизга маълумки ППХ ҳодимлари фаолияти фуқаролар билан кундалик тўқнаш келувчи эътибор талаб фаолият хисобланади.

Сўнги йиллар давомида ППХ ҳодимларига Миллий гвардия харбий хизматчиларини бириктириш тажрибаси ҳам йўлга қўйилди.

Аммо бу тизим ҳақиқатдан ўзини оқлаяптимикан?

Албатта оқламоқда (фақат қоғозда). Барча ишни амалга оширувчи ППХ ҳодими билан томоша қилиб турувчи МГ хизматчисининг ойлик иш ҳаққи тенгми?

Албатта йўқ. Ўртадаги фарқ ер билан осмонча!

Нега енди ППХ ҳодимларидан норозигарчилик кучли деб ўйлайсиз?

Чунки уларга зиддиятли ҳолатларга эътибор қаратмаслик, кўриб кўрмаганга олиш, шонтаж қиладиганларга тегмаслик каби командалар берилмайди.

Улар ўз вазифаларини сидқидилдан бажарадилар. Аммо калтак ҳам уларнинг бошида синади. Эски автомобилда формаси оқариб юриб ҳалол мехнат қилиб кам ойлик олган КИМ?

Кондиционерли автомобилда ғўддайиб томошабин бўлиб юриб, отни калласидек маош олаётганлар КИМ? Ўйлаб кўринг!

8-банд. Форма. Иш вақти. Мехнат таътили ва дам олиш кунлари.
ФОРМА.“ИИО тўғрисида” ги қонуннинг 28-моддасига кўра Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ҳамда формали кийим-бош намуналари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

“ИИО тўғрисида” ги қонуннинг 40-моддасига кўра Ички ишлар органлари ҳодимлари бепул формали кийим-бош билан таъминланади. Ашёвий таъминот нормалари, шунингдек формали кийим-бошни кийиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Аммо тарқатилаётган намунавий кийим-бошнинг (форма) сифат кўрсаткичлари талаб даражасидамикан?

Шахсий таркибнинг неча фоизи ушбу формадан амалда фойдаланишаётган экан?

Ҳаттоки раҳбар ҳодимларнинг ўзлари ҳам ушбу формадан амалда фойдаланишмайдику. (аммо айрим муассасаларда қўл остидаги ҳодимлардан талаб қилишни билишади)

Тарқатилаётган формалар ўзининг қулайлиги, бежиримлиги, сифатлилиги билан эмас, аксинча ноқулайлиги, сифатсизлиги, кенглиги, 2 ойда тамом бўлиши билан ажралиб туриши барчамизга кундек равшан.

Аммо бу ҳолатга ҳам кўз юмилиб келинмоқда. Яқин 15 йилдан буён “форма ўзгараяпти экан” деган миш-миш билан яшаб келмоқдамиз ҳолос. 75 фоиз ҳодимлар ўз маблағлари ҳисобидан форма сотиб олишади.

Пуллари кўпайиб кетганидан эмас, амалдагиси яроқсизлигидан.

Энг яхши вариант ё форма сифатини ўзгартириш керак ёки форма тарқатиш тизимини йўқотиб ойлик маошга формали кийим-бош учун қўшимча тўлов тўланиши керак. Фақат шу йўл қолди.

Иш вақти. Барча ИИО тизими ҳодимларини ва уларнинг оила-аъзоларини қийнаб келувчи оғриқли нуқталардан бири.

“ИИО тўғрисида” ги қонуннинг 30-моддасига кўра Ички ишлар органлари ҳодимлари иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошиши мумкин эмас. Зарур бўлган ҳолларда, ички ишлар органлари ҳодимлари хизматни ўташга кучайтирилган ёки суткалик режимда жалб қилиниши мумкин. Кучайтирилган режим ички ишлар органлари ҳодимлари учун кунига иш вақтидан ташқари давомийлиги тўрт соатдан ошмайдиган иш белгиланишини назарда тутади. Суткалик режим ички ишлар органлари ҳодимлари учун хизматни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига умумқўшин паёги нормалари доирасида белгиланадиган озиқ-овқат паёгини компенсация қилиш ўрнига хизматни ўташ жойида уч маҳал бепул овқатланган ҳолда суткалик ўташ белгиланишини назарда тутади. Кучайтирилган ва суткалик режимни жорий этиш ҳамда бекор қилиш, шунингдек ички ишлар органлари ҳодимларини ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишга жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.

Амалдачи? Реал ҳаётда ҳам шундаймикан? Албатта йўқ. ИИО ҳодимлари ва уларнинг оила-аъзолари бутунлай зада бўлди бу аҳволдан.

Амалда кунига 8 соат эмас 18 соатдан иш бўлаяпти.

Инсон нормада 8 соат ухлаши керакку ахир. 18 соат x 7 кун = 126 соат, хатто 24\7 аптека ҳам бунчалик ишламайди.

Бу кетишда Оилага, Фарзандларга қачон вақт бўлади. Инсоф билан, инсонгарчилик юзасидан ўйлаб кўринглар. Ахир ИИО ҳодими ҳам оддий халқ вакилику. Ҳалқ манфаатлари хамма нарсадан устунку!

Мехнат таътили ва дам олиш кунлари. “ИИО тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддасига кўра Ички ишлар органларининг ҳодимларига таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун зарур бўлган, бироқ уч кундан ошмайдиган вақт қўшилган ҳолда давомийлиги ўттиз календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган ҳар йилги таътил берилади.Ички ишлар органлари ҳодимларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа турдаги таътиллар ҳам берилиши мумкин.

Ҳолис назар ташлайдиган бўлсак 2019 йилга келиб бу борада бирозгина ўзгаришлар юз берди. Яъни ҳодимларга мехнат таътили берила бошланди.

Аммо ушбу механизм тўлалигича қуйи тизимларга ҳам кириб боргани йўқ.

Дам олиш кунлари тўғрисида гапирадиган бўлсак ушбу тушунча ИИО ҳодимлари учун мутлақо бегонадир.

Яъни якшанба дам олиш куни бўлишига қарамасдан бошқа хафта кунларидек норасмий иш куни хисобланади (ушбу кун учун ойлик хам, қўшимча тўлов хам ёзилмайди. Аммо ишда якшанба куни бўлса ҳам озгина камчилик бўлса хизмат текшируви ўтказилади)

9-банд. Давлат ўз ҳодимини қачон ҳимоя қилади.
“ИИО тўғрисида” ги қонуннинг 34-моддасига кўра Ички ишлар органи ҳодими давлат органи вакили сифатида иш юритади ва давлат ҳимояси остида бўлади.

Бу норма охирги 3 йил ичида ростдан ҳам ишламоқдами?

Каттаконларимиз статистикага нега эътибор қаратишмаяпти?

Ахир давлат (айниқса ИИО) ҳодимларига нисбатан зўравонлик, қаршилик кўрсатиш, уларни ҳаётига ва соғлигига қасд қилиш ҳолатлари ҳаддан ошиб кетдику.

Ўз ҳодимини ҳимоя қилмаётган ҲМҚОлар қандай қилиб фуқароларимизни ҳимоя қилмоқдамиз деб айта олаяпти?

Қачон Давлат ҳодимига қилинган ноқонуний хатти-харакатлар учун санксиялар оширилади. Қачонгача қонунбузарларни фақат маъмурий жавобгарликка тортамиз? (80 фоиз холатда)

Қонунбузарларни жазолаш ўрнига ИИО ҳодимининг ўзини интизомий ёки жиноий жавобгарликка тортишмоқда?

АСОС эса “Ҳодим ўзини номуносиб тутганлиги”! Ҳодимни жавобгарлик масаласини кўриб чиқаётган каттаконлар яхшилаб фикрлаб кўринг: сизни хам ота-онангизни хақорат қилишса, погонингизни юлишса, калтаклашса ЖИМ ТУРАРМИДИНГИЗ?

Ахир ҳодим ҳам оддий инсон, РОБОТ ЭМАС! Унда ҳам ички ҳиссётлар, кечинмалар, ғурур ва ор-номус каби тушунчалар бор.

10-банд. Ички ишлар органлари ҳодимларини ижтимоий ҳимоя қилиш.
Соғлиқ. “ИИО тўғрисида” ги қонуннинг 36-моддасига кўра Ички ишлар органларининг ҳодимларига, ҳарбий хизматчиларига, пенсионерларига, ишчи ва хизматчиларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига ички ишлар органларининг тиббий муассасалари, шунингдек фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи бошқа даволаш-профилактика муассасалари томонидан бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот берилади ҳамда тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади.Ички ишлар органларининг ҳодимлари, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.

Ушбу норманинг реал ҳаётдаги кўриниши эса сиз ИИО тиббий муассасаларида даволанишингиз учун йиқилиб қолишингиз керак.

Пуллик тиббий муассасаларга ётиб даволаниш учун эса рухсат берилмайди.

Санаторий-курорт шароитида даволаниш ҳақида эса гап ҳам бўлиши мумкин эмас!

Ҳодим даволанса ишни ким қилади? Жиноятчиликка ким қарайди? (мажозий маънода)

Меҳнатига ҳақ тўлаш.

Ички ишлар органлари ҳодимларига пул таъминотининг турлари ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ички ишлар органлари ҳодимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда миқдорларда пул ва озиқ-овқат таъминоти билан таъминланади.

Ички ишлар органларининг ҳодимларига илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш таъқиқланади.

Ҳафтасига 126 соат ишлайдиган ИИО ҳодимига 40 соатлик ҳам иш ҳаққи тўланмаса шу адолатданми?

Ўзбекистон Республикасидаги ҳохлаган Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари билан солиштириб кўринг.

Энг катта юклама ҳам ИИО ҳодимида, Энг кам ойлик иш ҳаққи ҳам ИИО ҳодимида! Ҳозирги кунда ИИО ҳодими ўртача 2.200.000 сўмдан 2.800.000 сўмгача иш ҳаққи олишади.

Келинг энди ҳодимнинг 1 кунлик ва 1 ойлик ҳаражатини оддийгина қилиб ҳисоблаб кўрайлик (вилоятлар, чекка туманлар мисолида)

Йўл ҳаққи : ишга келиш ва кетиш 3000 сўмдан жами 6000 сўм.

Хизмат юзасидан камида 2 марта яна таксига чиқишади. 6000 сўм

Тушлик: энг оддий ва арзон овқатланиш масканида 15.000 сўм

Кечки овқат: энг оддий ва арзон овқатланиш масканида 15.000 сўм

Жами: 6000+6000+15.000+15.000=42.000 сўм

42.000 сўм х 30 кун= 1.260.000 сўм (бу ҳаражатга комиссия учун, бошлиқ учун йиғиладиган, почта учун бериладиган, конставар сотиб олинадиган, туғилган кун ва байрамлар учун йиғиладиган ва бошқа ҳаражатлар қўшилмаган. Улар билан қўшиб хисоблаганда жами 1.500.000 сўмдан ошади) 2.800.000 сўмдан 1.500.000 сўмни айириб ташласак жами 1.300.000 сўм қолмоқда.

Энди ушбу пулдан ижара ҳаққи, коммунал тўловларни чегириб ташлайлик. Энг камида 600.000 сўмни чегириб ташлашимизга тўғри келади.(1.300.000-600.000=700.000 (қолса албатта)) Энди ўйлаб кўринг барча ИИО ҳодимларининг хам уйидаги турмуш ўртоғи, ота-онаси ҳам ишлашадими?

Оилада ягона боқувчи бўлган ИИО ҳодимлари эса 700.000 сўм миқдордаги пулга ота-онасини, оила аъзоларини таъминлаши керак.

Нима ИИО ҳодимининг фарзандлари мактабга бормайдими, оиласидагилар хаво билан озиқланишадими, касал бўлишмайдими, кийинишмайдими, уй-жой қуришмайдими?

Қайси бирига етказсин ҳодим 700.000 сўм пулни?

Қачон ИИО ҳодимларига нисбатан ўгай кўз билан қараш тугалланади?

Қачон бошқа ҲМҚОҲлар (Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари) билан ойлик иш ҳаққи тенглашиб 5-6 миллион сўмдан 8 миллион сўмгача етади ? Қачон ҳодим оиласини ўйланмай таъминлай олади?

Ахир Ички ишлар органларининг ҳодимларига илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тақиқланадику. Бунга унинг вақти ва кучи ҳам етмайдику. ҚАЧОНГАЧА ЧИДАШ КЕРАК! ҚАЧОН? ҚАЧОН? ҚАЧОН? АНИҚ ВАҚТ?

Коррупцияга қарши курашамиз дегунча, ойликни оширинглар. Шунда камаяди қонунчилик бузилиши, коррупцион ҳолатлар!

Ички ишлар органлари ҳодимларини уй-жой майдони билан таъминлаш.

“ИИО тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасига кўра Уй-жой олишга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган ички ишлар органлари ҳодимлари белгиланган тартибда уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга.

Ички ишлар органлари хизмат уй-жой фондига эга бўлиши мумкин.

Ички ишлар органлари ҳодимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда пуллик компенсация тўланади.

Ички ишлар органлари ҳодимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ва якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади.

ИИОлари ҳодимларининг жуда катта қисми ўз шахсий уй-жойига (кўчмас мулкига) эга эмаслар. Бу айни ҳақиқат. Қаердан ҳам эга бўлишарди. Тинимсиз иш, кам ойлик иш ҳаққи билан бу нарсаларга эга бўлиш осонми?

Турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пуллик компенсация ИИО ҳодимларига ҳеч қачон тўланмаган. Тўланса ҳам бундан фақат бошлиқлар таркиби манфаатдор бўлган ҳолос. ХАРБИЙЛАРГА тўлиқ амал қилган ушбу норма нега ИИО ҳодимларига қўлланилмайди.

Нега Ички ишлар вазирлиги ушбу холатни назоратга олмайди. Қачонгача камчиликларга кўз юмиб панжа орасидан қарашади???

Фақатгина саноқли берилган хизмат уйларини пеш қилишни билишади. Ахир уйлар хизмат тугаганидан сўнг қайтариладику. Хизмат муддати тугаганидан кейин ҳодим нима қилсин? Бўйи етган фарзандлари билан қариган чоғида ишсиз, уйсиз қолсинми?

Нега шу нарсалар ўйлаб кўрилмайди. Кабинетда ўтиравермасдан пастга ҳам тушиб кўринглар.

Ички ишлар органлари ҳодимларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан фойдаланиши тартиби.

“ИИО тўғрисида” ги қонуннинг 40-моддасига кўра Меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқ бўлган хизмат мажбуриятларини бажарувчи ички ишлар органлари ҳодимларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда шаҳар йўловчи транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл чипталари берилади ёки пуллик компенсация тўланади. Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланадиган ички ишлар органлари ҳодимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда пуллик компенсация тўланади.

Қонун яратувчилар нормаларни ёзаётганингизда илтимос ҳаётга реал кўз билан қаранглар.

Барча ИИО ҳодимлари шаҳарларда ишлашмайди. 70 фоиздан ортиқ ИИО ҳодими қуйи тизимда меҳнат қилишади. Пуллик компенсация кўпроқ уларга зарур.

Шахар йўловчи транспортидан хам доим фойдаланишни илож йўқ.

Вилоятларда, туманларда соат 23:30 да ишдан чиққан ИИО ҳодимини шахар йўловчи транспортини қўя туринг, такcи хам олиб кетмайди.

Шахсий транспорт воситаси билан боғлиқ яна бир ахмоқгарчилик бу “ўз номида бўлмаган транспорт воситасини бошқармаслик” бўйича оғзаки кўрсатмадир. Бу жинниликку ахир! Ишончнома орқали автомобил бошқаришни нимаси ёмон. Яқин қариндошининг автомобилини ишончнома орқали бошқариш жиноят ёки хуқуқбузарлик эмаску. Нега ушбу иши учун ҳодимга хизмат текшируви ўтказилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасидаги ишончнома тизими хам бекор бўлмоқда. Кўрамиз ушбу норма ИИО ҳодимларига тегишлими ёки йўқми? Вақт кўрсатади.

11-банд. ШТАТЛАР МУАММОСИ
Энди ИИОларининг штатлар сони бўйича тўхталиб ўтсак. Охирги 2 йил давомида ИИО тизимида давомий штат қисқаришлари (сокрашения) давом этиб, иш хажми 2 баробар оширилиб келинмоқда.

Бу ҳеч кимга сир эмас. Бу ахмоқгарчиликлар кимга керак!?

Унда нима учун ИИВ тизими учун ягона юрист мутахассислар тайёрловчи ИИВ Академияси қабул квотаси ошириб қўйилди? Нега охирги 3 йил ичида ушбу даргохни битириб келган мутахассислар ўз ўқиган йўналишлари бўйича эмас, аксинча бошқа йўналишда ишлашга ундалмоқда? Масалан, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти, Сурхондарё, Сирдарё, Навоий, Жиззах вилоятларида яққол намоён бўлди. Ушбу худудлар жамловчи органлари ўз кадрларини бошқа соҳавий хизматларга (жумладан ҲПБга) хизматга қўйиб келишмоқда.

Ўз мутахассислиги бўйича ишламаган кадрдан нима кутиш мумкин?

Нега шу масалани ўйлаб кўришмаяпти?

Бахона битта бўш ўрин йўқ, барча профилактика инспекторларини юрист қилишимиз керак!

Унда нега 4 йил давомида шу йўналиш бўйича мутахассис тайёрлашди??????

Эндигина ўқишни тамомлаб келган ёш лейтенантнинг кўнгли хам совиб кетадику бу ишдан.

Қисқартиришни (сокрашения) тугатинглар илтимоооос. Шахсий таркиб етишмаса қандай қилиб жиноятчилик камаяди ахир.

12- банд. ИИО ва сохта Оммавий ахборот воситалари!
Барчамизга маълумки охирги йиллар ичида Оммавий ахборот воситалари 4-хокимият даражасига етиш учун жон-жахдлари билан ҳаракат қилишмоқда.

Бу йўлда эса тасдиқланмаган ўз янгиликларининг 60 фоиз қисмида давлат органи вакилларни қоралашдан таб тортишмаяпти. Аниқроғи ушбу орқали ўзларига соҳта обрў орттириб, гўёки ўзларини халқ химоячиларига айлантириб олишган.

Аммо шу ўринда бир нарсани айтиб ўтиш керак, нега энди халқ химоячилари бўлган ОАВлари шу халқ вакили бўлган ИИО ҳодимлари фаолиятини хам ёритиб чиқишмаяпти. Чунки билишади бу байроқни кўтариш улар учун хеч қандай сохта обрў олиб бермайди, шов-шувга сабаб бўлмайди.

ОАВ билан боғлиқ яна бир ҳолат ИИО мехнати ўзлаштирилиши хисобланади. Яъни мехнатни қилган бошқа ОАВ сарлавхасида эълон қилинганлар бошқа. Миллий гвардия ҳодими сувдан бир кишини олиб чиқса, қайсидир жиноятчини тасодифан тутиб олса бутун матбуот бонг уради, бундай холатга хар куни дуч келадиган оддийгина ППХ ҳодими тўғрисида эса хамма жим. МИБ қанчадир суммани давлат фойдасига ундирса, қайсидир оилани яраштирса бутун маътбуот бонг уради, бундай холатга хар куни дуч келадиган профилактика инспектори тўғрисида эса хамма жим. Прокуратура терговчиси қайсидир жиноятни ИИО терговчиси ёрдамида судга чиқарса бутун маътбуот бонг уради, бундай холатга ҳар куни дуч келадиган ИИО терговчиси тўғрисида эса хамма жим. Бошқа хуқуқни мухофаза қилувчи органлар тезкор вакиллари қайсидир бир кичик жиноятни очса бутун маътбуот бонг уради, энг катта жиноятларни очган ИИО тезкор вакиллари тўғрисида эса хамма жим. ХЎШ бу холатлар АДОЛАТДАНМИ ?

ИИВ МАТБУОТ ХИЗМАТИДАН ИЛТИМОС бу сафарги мурожаатимизни хам реал фактларга асосланмаган, расмий канал ёки расмий сайтда эълон қилинмаган деб раддия берманглар. Инсоф билан иш кўринглар. Расмий сайтда эълон қилсак нима бўлишини жуда яхши биламиз.

БИЗ ОДДИЙ ИИО ҲОДИМИМИЗ!!!

Жавоб йўлланг ИИВ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Мурожаатимизни беэътибор қолдирманг...

13-банд. ЖК 241
Жиноятчилик камайиши асоси!

Қачонгача ҳодимлар кимнингдир ўтирган ўрни учун ўз келажагини хавф остига қўяди.

14-банд. Мажлисбозлик
7 хафта куни давомида эрталаб соат 07:20 дан 08:30 гача, тунги соат 23:00дан 24:00 гача давом этадиган Мажлисбозлик (аниқроғи разбор) қачон нихоясига етади.

Қачон ҳодимлар сўкиш эшитмай, калтакланмай чиқади мажлисдан?

15-банд. 20 йиллик эртаклар:
-КЕЛАСИ ОЙДАН ОЙЛИК ОШАРМИШ;

-БУ ЙИЛ ПАХТА БЎЛМАСМИШ;

-ФОРМА ЎЗГАРЯПТИ ЭКАН;

Ха айтганча эслатиб ўтайлик, шунга ўхшаш эртаклардан биттаси амалга ошди. Чунки чорак аср кутган қонунимиз : “ИИОлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Аммо! Мурожаатнома бошида айтганимдек бу қонун иш хажмини ва юкламалар сонини оширишга хамда шахсий ҳаётни издан чиқаришга хизмат қилиб келмоқда !

ҚАЧОН Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ (ўз хавфсизлик хизмати) қонунчиликка амал қилмади деб ҳодимларни ишга ерта келгани учун, кеч кетгани учун, ойликни вақтида олмагани учун, таътилга чиқмагани учун, ўзини ўзи химоя қилмагани учун, имтиёзли кредит олмагани учун, вақтида ухламагани учун хизмат текшируви ўтаказиб жазолар экан-а? Шу кунлар ҳам келармикан ?

Қонунларимизнинг фақатгина жазоловчи функсиялари эмас, қўллаб-қувватловчи, химояловчи, рағбатлантирувчи функсиялари ҳам ишлашини сўраб қоламиз!


СЎНГИ СЎЗ ЎРНИДА
БИЗ ОДДИЙ ИИО ҲОДИМЛАРИ
сўнги сўз ўрнида шуни айтамизки, нима бўлишидан қатъий назар ичган қасамимизга ва Давлат Раҳбаримиз сиёсатларига тўла содиқ қоламиз ҳамда халқимиз тинчлиги, ватанимиз равнақи йўлида ўз хиссамизни қўшишдан чарчамаймиз.
Зеро ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР!
Барчамизга иймон нури етиб борсин!!!

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар