Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент вилоятида “Автопатрул тун” тадбири ўтказилди.
19-07-2019 10:12 0 601 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкент вилоятида “Автопатрул тун” тадбири ўтказилди.

Тошкент вилоятида  “Автопатрул тун” тадбири ўтказилди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан вилоят ҳудудида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари комплекс таҳлил этилганда, асосан йўл транспорт ҳодисалари куннинг қоронғу вақтида содир бўлаётганлиги рақамлардан маълум бўлди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг қарийиб 70 % айнан сутканинг тун вақтига тўғри келмоқда. Шу ҳолатларни инобатга олиб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан куни кеча “Автопатрул тун” тадбири ўтказилди. Тадбирга керакли куч ва воситалар жалб этилди.

Тадбир давомида вилоят ҳудудида 1901 та қоидабузарлик аниқланди. Шулардан 1079 таси бевосита йўл транспорт ҳодисасига сабаб бўлувчи қўпол қоидабузарликдир. Бундан ташқари 37 та ҳолатда транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 61 та светафорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик, 25 та транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш, 358 та ҳолатда эса қувиб ўтиш қоидасини бузиш ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, тадбир давоми 68 транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳодимлари томонидан 42 та мақсадсиз маст ҳолда автомобил йўлларида харакатланиб юрган пиёдалар туман ва шахар ички ишлар бўлимларига олиб борилди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Матбуот гуруҳи инспектори
Асқаров Рустам
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

Антиқа алдов фирибгарнинг ўзини темир панжара ортига равона қилди

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

Жерар Депардье Ўзбекистонга кутилаётган сафарини интиқлик билан кутмоқда.

expo
Боглиш маколалар