Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Фаол фуқаро” дебат клуби аъзолари учун Республика ўқув семинари ўтказилди
03-07-2019 17:14 0 668 Рейтинг1 Чоп этиш

“Фаол фуқаро” дебат клуби аъзолари учун Республика ўқув семинари ўтказилди

2019 йилнинг 2-4 июль кунлари Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Ёшлар оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан жамиятда учраётган турли салбий иллатлар ва муаммоларга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида ташкил этилган “Фаол фуқаро” дебат клуби аъзолари учун Республика ўқув семинари ўтказилди.

“Фаол фуқаро” дебат клуби аъзолари учун Республика ўқув семинари ўтказилди

Тадбирда дастлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган “Фаол фуқаро” дебат клуби ва “Ахборот ҳашари” лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. Ўқув семинарининг очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбар ўринбосари Азимжон Юсупов сўзга чиқиб, иштирокчиларни табриклади, уларга масъулиятли фаолиятида муваффақият тилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Отабек Хусанов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раис ўринбосари Феруза Муҳамеджанова, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Хусановлар ҳам сўзга чиқиб, семинар иштирокчиларини табриклашди ҳамда республикамизда миллий ғоя ва мафкура, маънавият ва маърифат соҳаларида олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар, янгиланиш, ўзгариш ва юксалишлар, ушбу қизғин жараёнларда соҳа ходимлари, шунингдек, мамлакат аҳлининг масъуллиги, дахлдорлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Ўқув семинар давомида Тошкент ирригация институти доценти, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Раҳимбой Жуманиёзов “Нотиқлик ва унинг мазмун-моҳияти. Нотиқлар қандай бўлиши керак?” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, иштирокчилар учун малакали мутахассислар томонидан “Фаол фуқаро” дебати ва нотиқликнинг асосий мазмун-моҳияти, ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва улардан самарали фойдаланиш усуллари хусусида семинар тренинглар ташкил қилинди. “Дебатларда муваффақиятли тақдимотга тайёрланиш ва уни амалга ошириш”, “Дебатларда муҳокама вақти: “Савол-жавоб” методикаси”, “Дебатларда муваффақиятли тақдимотга тайёрланиш ва уни амалга ошириш” каби мавзуларда ўқув машғулотлари олиб борилди.

Ўқув семинарнинг якуний босқичида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Кадиров, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Отабек Хусанов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раис ўринбосари Феруза Муҳамеджанова, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Хусановлар томонидан семинар иштирокчиларига сертификатлар тақдим қилинди, кейинги фаолиятлари юзасидан таклиф-тавсиялар берилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар