Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Йўловчиларни лицензиясиз ташиш, қонунга ҳилоф
19-11-2018 16:38 0 847 Рейтинг0 Чоп этиш

Йўловчиларни лицензиясиз ташиш, қонунга ҳилоф

Йўловчиларни лицензиясиз ташиш, қонунга ҳилоф

Шу кеча кундузда жойларда йўловчи ташиш фаолиятидаги шарт-шароитлар ва имкониятларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилган ҳолда тарғибот суҳбатлари ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим, бўлинмалари томонидан автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, хусусан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситалари иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган ноҳуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти Агентлигининг Тошкент вилояти Бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда келишилган режага асосан жойларда аҳоли билан қолаверса ҳайдовчилар билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Ўз навбатида, ҳамкорликдаги рейдлар ташкил этилиб, рейдлар давомида йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланаётган ҳайдовчилар аниқланди ва уларга нисбатан тегишли хужжатлар расмийлаштирилда.

Шу йилнинг 14 ноябрь куни вилоятнинг Бекобод шаҳрида ўтказилган ҳамкорликдаги рейдлар натижасида 10 нафар ҳамда Юқоричирчиқ туманидаги ҳамкорликдаги ўтказилган рейдларда 8 нафар ҳайдовчилар йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланаётганликлари аниқланиб, тегишли хужжатлар расмийлаштирилди ва транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига кўйилди.

Ҳамкорликда ўтказилаётган рейдлар давомида айрим ҳайдовчилар томонидан ходимларга асоссиз эътирозлар билдириш, қолаверса ҳизмат вазифасини бажаришга қаршилик кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда.

Мисол тариқасида шуни таъкидлаб ўтиш жоиз, Юқоричирчиқ туманида ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситаси тўхатилганда, ҳайдовчи тегишли хужжатларни тақдим қилмасдан, ходимларнинг ҳизмат фаолиятини давом эттиришга қаршилик кўрсатганлиги ҳолати юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилди ва шу куннинг ўзида Юқоричирчиқ туман маъмурий ишлар бўйича суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МжТКнинг тегишли моддаларига асосан кўриб чиқилиб, ҳайдовчи А.Х.га нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўз ўрнида, йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланиш қонунга ҳилоф эканлигини эслатиб ўтамиз ҳамда ҳамкорликдаги қўшма рейдлар вилоят ҳудудида давом эттирилаётганлигини маълум қиламиз.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ
бошқармаси ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

expo
Боглиш маколалар