Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда Россиянинг патент бериш маркази очилиши мумкин
09-11-2018 13:48 0 436 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистонда Россиянинг патент бериш маркази очилиши мумкин

Ўзбекистонда Россиянинг патент бериш маркази очилиши мумкин

Ўзбекистонда РФнинг кўп тармоқли миграция маркази очилиши мумкин.

Ўзбекистонда Россия Федерациясининг кўп тармоқли миграция маркази ташкил қилиниши мумкин. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб sputniknews-uz.com хабар қилди.

Бу ташаббусни Москвада ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ва Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирининг ўринбосари Алексей Черкасов муҳокама қилди.

Томонлар Тошкентда 20 декабрь куни эришилган келишувлар бўйича биринчи ишчи гуруҳлар йиғилишини ўтказишга келишиб олишди.

Кўп тармоқли миграция маркази Ўзбекистон фуқароларига Россия ҳудудида меҳнат қилишга патент бериш бўйича хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ва Россия меҳнат вазирлиги бутун Россия илмий тадқиқот институти ва Иқтисодиёт олий мактаби ўртасида фуқароларнинг иш стажини ҳисобга олиш ва пенсия ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик битими лойиҳаси, шунингдек икки давлат пенсия фонди ўртасидаги электрон база маълумотлари алмашиниш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон делегацияси кўп тармоқли миграция маркази, шунингдек “Сахарово” хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказига ташриф буюрган.

Айни дамда у ерда Ўзбекистоннинг 170 та фуқароси мавжуд. Ўзбекистон делегацияси улар билан суҳбат ўтказиб, яшаш шарт-шароитлари билан танишди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар