Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бир жиноят изидан: тадбиркорнинг «ғойиб» бўлган мулклари
10-03-2018 10:37 0 1171 Рейтинг1 Чоп этиш

Бир жиноят изидан: тадбиркорнинг «ғойиб» бўлган мулклари

Бир жиноят изидан: тадбиркорнинг «ғойиб» бўлган мулклари

Минглаб юртдошларини иш билан таъминлаган тадбиркорларнинг оиласи айни пайтда пароканда бўлиб кетган. Kun.uz вазиятга нима сабаб бўлганини ўрганиш мақсадида оила бошлиғи билан суҳбатлашди. Гап муболаға бўлмасин, ҳикояни бошидан сўзлаймиз деб ёзмоқда kun. uz нашри.

«Ўғилларим Обид, Олим ва Равшан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга экспорт қилиб, мамлакатимизга валюта келтирарди. Улар бу билан чекланмай, янги технологияларни Ўзбекистонга олиб кириб, ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси, иссиқхоналар ташкил этди», деб суҳбатни бошлади Баҳромовларнинг отаси Ботир ака.

Маълум қилинишича, 2015 йили апрелда Равшан Баҳромовга нисбатан ЖКнинг 28, 213-моддаси 3 қисми «а,в» бандлари, 28, 188-моддаси, 28, 243-моддаси ва 211-моддаси 3-қисмининг «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. У ўша йили 9 апрел куни қўлга олинади, 11 апрел куни эса унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

«Равшаннинг ишини Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди кўриб чиқди. Нега ишбилармон, орган соҳасига алоқаси бўлмаган оддий фуқаронинг иши ҳарбий тартибда кўриб чиқилгани ҳалигача номаълум. Судда келтирилган важда айтилишича, гўёки, Равшан МХХ ва божхона ходимларига пора берганлиги туфайли, суд барча эпизодларни ҳарбий тартибда ҳал қилди. Аммо қани ўша гувоҳлар, қани пора берганлигини исботловчи далиллар? Кейинроқ билсам, ҳарбий судда кўриб чиқилган ишлар махфий сақланар, ҳатто иш билан танишиб чиқишнинг имконияти йўқ», дейди суҳбатдош.

Қизиқ жиҳати шундаки, суд мажлисида Баҳромов ва бошқалар томонидан ташкил қилинган уюшган гуруҳ аъзолари томонидан жиноий фаолият натижасида топилган даромадлар легаллаштирилган, деб топилди. Шунга кўра, 5та кўчмас мулк объекти хатлов этилиши белгиланганди. Аммо, Ботир Баҳромовнинг айтишича, хатлов қонунга зид равишда ўтказилди.

«Суд ҳукмида ҳам кўрсатилмаган уй-жой, кўчмас мулкларимиз ғайриқонуний тарзда бегона шахсларга сотиб юборилди. Бирон ҳужжатда номлари қайд этилмаган бўлса ҳам мулклар хатлов этилаверди», дейди ота.

Отанинг таъкидлашича, суд ҳукмидан кўчирма ҳукм эълон қилинганидан икки йил ўтиб тақдим этилди. Шу вақт оралиғида барча ноқонуний мусодаралар амалга оширилган бўлиб, ҳаракатнинг ҳуқуқий асосини талаб этиш бесамар тугаган.

«Етказилган зарар 16,6 миллиард сўмга тенг эди, Сирғалидаги ун заводимизни 36 миллиард сўмга сотиб, омбордаги 1 миллион АҚШ долларига тенг қийматдаги маҳсулотлар ҳам изсиз йўқолди. Шунда ҳам ҳеч ким уларга бир нима демай, тишимизни оқини ҳам кўрсатмадик. Бунинг устига Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчаси 16-уй, 152 ва 154-хонадонлар, Чилонзор тумани Олмазор даҳаси 8-уй, 22 ва 23-хонадонлар ҳам ғайриқонуний равишда бизнинг ихтиёримиздан тортиб олинди», дейди Ботир ака.

Оила бошлиғининг айтишича, Баҳромовга тегишли фермадаги 10 бош от ва 5 бош туя етказилган зарарни қоплашга қаратилгани расман таъкидланса-да, амалда 89 дона қўй, 78 бош қорамол ва 10,000 дона товуқ мусодара этилган. Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ бўлим бошлиғи Қ.Рахмонов сўзларидан иқтибос келтирамиз:

«Юқорида кўрсатилган чорва ҳайвонлари ва паррандаларни мусодара қилиш суд ҳукмида назарда тутилмаган. Мазкур жиноят иши доирасида бундай мазмундаги ижро ҳужжатлари келиб тушмаган».

Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг маълумотига кўра, юқорида таъкидланган манзилдаги (Ш.Рашидов кўчаси 16 уй, 152 ва 154) хонадонлардан бири 2017 йил 17 апрелда ташкил этилган аукцион савдоси натижасида Умида Ташмухамедова номига, иккинчиси ҳам 2017 йилда олди-сотди шартномаси асосида Гулноза Абдуллаева номига давлат рўйхатидан ўтган.

Журналист суриштирувини давом эттирарканмиз, суд ҳукмида кўрсатилмаган мол-мулклар қандай қилиб «ғойиб» бўлган ёки суд ҳукмидан кўчирма нега 2 йилгача берилмаган, деган саволлар бизни ўйлантирмоқда.

Бир жиноят изидан: тадбиркорнинг «ғойиб» бўлган мулклари

Kun.uz мавзуни давом эттириб, келгусида Равшан Баҳромов фаолияти ва унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳақида батафсил маълумотлар беради деб ёритилган наширда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*