Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин
10-01-2018 14:48 0 468 Рейтинг1 Чоп этиш

Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин

Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин


Миллий паспортни чет элга чиқиш паспорти сифатида тан олиниб, мамлакат ичида ID-карта амалда бўлади.

Ўзбекистон фуқаросининг миллий биометрик паспортини чет элга чиқиш паспорти сифатида тан олиш режалаштирилмоқда дея хабар берди газета. uz

Бу муҳокама учун эълон қилинган 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Ўзбекистон ҳудудида яшаш, ҳаракатланиш учун фуқаролик паспорти ўрнига шахсни тасдиқловчи ID-идентификация картасини жорий этиш назарда тутилади. Президентнинг шу ҳақдаги фармони лойиҳаси апрель охиригача тайёрланиб, янги тартиб эса 1 июлдан жорий этила бошланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилдан буён берилаётган амалдаги паспорт амалий жиҳатдан чет элга чиқиш паспорти ҳисобланиб, кўплаб фуқаролар ва экспертлар иккинчи паспортнинг жорий этилишига қарши муносабат билдириб, ID-карталарни ёқлаб чиқишган эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*