Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самимиятда меҳр бор
09-01-2018 13:56 0 486 Рейтинг0 Чоп этиш

Самимиятда меҳр бор

       Самимиятда меҳр бор


Чирчиқда 101 ёшга кирган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Зубайдулло Тошматов яшайди. Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳарбий хизматчилари байрам кунларида Зубайдулло бобони йўқлашди.

Мустақиллик ҳимоясида ҳалок бўлган лейтенант Муслим Халилов хонадонига боришди. Онаси Диляра опанинг ҳолидан хабар олишди.

Гап бир даста гул ёки совға-саломда эмас, кўнгилда. Кўнгилни обод этиш эзгу иш. Шунда байрам татийди. Ҳар икки хонадон эгаси Ватан ҳимоячиларини дуо қилдилар.
       Самимиятда меҳр бор


Бухоронинг Тошмачит ва Номозгоҳ маҳалла фуқаролар йиғинида дув-дув гап. Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар келиб-кетганини кексаю ёш гапириб юрибди.

Айниқса “Аскар маҳалла меҳмони” мавзусидаги давра суҳбати қизигандан қизиб борар, ҳалқ ва армиянинг якдиллигига ҳавас қилсанг арзийди.

Бухоро вилояти туризм бошқармасининг ташаббуси янада эътиборга молик. Ҳарбий хизматчилар учун Бухоронинг кўҳна маданий ёгорликларига икки кунлик саёҳат ташкиллаштирилди.

Ватан ҳимоячилари қалбида шу муқаддас замин билан янада фахрланиш туйғулари жўш урди.
Ўтаётган бундай тадбирлар расмиятчиликдан холи. Самимият бор, ўзаро меҳр бор.
Миллий армиямиз халқимизга, халқимиз миллий армиямизга янада яқинлашаётганидан қувонмай бўларканми.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*