Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Президентга очиқ хат: мактабда фаррош ва кутубхоначи дарс бермоқда
05-09-2017 15:28 0 740 Рейтинг1 Чоп этиш

Президентга очиқ хат: мактабда фаррош ва кутубхоначи дарс бермоқда

Президентга очиқ хат: мактабда фаррош ва кутубхоначи дарс бермоқда

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 80-сонли мактабнинг ота-оналари президент Шавкат Мирзиёевга очиқ хати билан мурожаат қилдилар. Мурожаатда мактабда ўқув йили бошланишининг ўзида ўқув жараёни бузилганлиги тўғрисида шикоят қилинган.

Ота-оналар хатида ёзилишича, узоқ йиллар давомида мактабда юқори малакали ўқитувчилар ишлаган. Лекин охирги йилда уларнинг кўпчилиги ўз хохшига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишган. Энди дарслар кутубхоначи ёки фаррош бўлиб ишлаётган ходимлар томонидан олиб борилмоқда.

"Кўплаб ўқитувчилар бўшаб кетди. Бунинг оқибатида ўқув йили ўртасида дарслар тўхтади. Фарзандларимиз дарслар ўрнига бўш синфларда ёки ошхонада вақт ўтказишмоқда. Ҳеч қандай билим олишмаяпти. Бошланғич синфларда дарслар катта синф ўқувчилари ёки фаррош бўлиб ишлаётган ходимлар томонидан ўтказилган. Шунингдек, болалар назоратсиз қолишини олдини олиш мақсадида болалар билан ота-оналар ўтиришга мажбур бўлишган. Ўқувчилар ўзбошимчалик билан мактаб ҳудудини тарк этиш ҳолатлари содир бўлган. Шундай ҳолатлар бўлдики, бир нафар ўқувчини ота-оналар бир неча соат давомида қидиришган. Натижада у мактабдан узоқ бўлган жойда топилган",

Ҳозирги кунда 80-сонли мактабнинг барча ўқитувчилари ишдан бўшаш ҳақида аризалар ёзганлар.

"2017 йил 2 сентябрда мактабимиз янги ўқув йилига тайёр эмаслиги бу вазиятга сўнги томчи бўлди. Яна 3 нафар бошланғич синф ўқитувчилари бўшаб кетди. Келажакда ўзгаришлар бўлишига ишонмаган ўрта ва катта синфларнинг тажрибали ўқитувчилари ишдан кетиш ҳақида ариза ёзишмоқда. Норозиликлар туфайли ота-оналарга фарзандларининг ҳужжатларни олиб кетиш таклиф қилинди. Натижада охирги ойда 50 дан ортиқ ота-оналар ўз фарзандларини бошқа мактабга ўтказишди", — деб ёзилган хатда.

Ташвишланган ота-оналар давлат раҳбаридан ушбу вазиятга таъсир қилиши ва мактабда бўлаётган ҳолатларга ҳар томонлама чуқур ўйланган ва адолатли қарор қабул қилинишига умид қилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*