Главная > Жахонда > Флоридадаги мактабда отишма: тафсилотлар маълум

Флоридадаги мактабда отишма: тафсилотлар маълум


Флоридадаги мактабда отишма: тафсилотлар маълум

Американинг Флорида штати, Паркланд шаҳридаги Marjory Stoneman Douglas High School мактабида 14 февраль куни отишма юз берди. Бу ҳақда Fox News хабар тарқатди. Отишма оқибатида 17 нафар киши қурбон бўлгани айтилмоқда. деб хабар берди uza.uz [/

Полициянинг маълум қилишича, отишма 1999 йилда туғилган Николас Круз исмли шахс томонидан содир этилган. Николас Круз аввал шу мактабда ўқиган, қоидабузарлиги учун мактабдан четлатилган.

Сенатор Билл Нельсон телевидениега берган интервьюсида Николас Круз отишма содир этишида мактабнинг ёнғин хавфсизлиги қурилмаси қўл келганини айтган.

“У ёнғин хавфсизлиги қурилмасини ишга туширган. Оқибатда мактаб ўқувчилари ёнғин содир бўляпти деган ўйда, синф хоналаридан йўлакларга чиқишган. Тутун тарқатувчи гранаталардан фойдаланган жиноятчи мактаб ўқувчилари орасида осонлик билан саросима уйғотган ва ўқувчиларга қарата автоматдан ўқ узган”.

Округ полицияси бошлиғи Бровард Скотта Исраэлянинг сўзларига кўра, қурбон бўлганлар сони 17 кишини ташкил этади, шундан 12 нафарининг шахсига аниқлик киритилган. Шунингдек, 16 киши жабрланган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари жиноятчини қўлга олишга муваффақ бўлган.
Вернуться назад