Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда амалдорлар учрашувларда ухлаб қолади – “Reuters”
01-10-2019 14:09 0 560 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистонда амалдорлар учрашувларда ухлаб қолади – “Reuters”

Ўзбекистонда амалдорлар учрашувларда ухлаб қолади – “Reuters”

Сентябрь ойида Тошкентда ўтган халқаро конференцияларнинг бирида, иштирокчилар ўз жойларини эгаллаётган маҳал, эришилган келишувларни маъқуллаб ўзини у ёқ – бу ёққа ташлаётган давлат хизматчиси дабдурустдан йиқилиб тушди, деб ёзмоқда “Reuters” агентлиги ҳабарига таяниб қалампир.уз

Халқаро агентлик хабарига кўра, ҳушини йўқотган эркакни ўрнидан турғазиб қўйишаётганида, ҳамкасблари у ҳойнаҳой тадбир арафасида жиддий стресс ҳолатига тушиб қолганини таъкидлаб қўйишган.

“Юз берган воқеа ва атрофдагиларнинг бунга муносабати – Ўзбекистонда давлат хизматчилари кунига 15 соатдан ва дам олиш кунисиз 3 йил ишлаганидан кейин айниқса чарчоқ оқибатида келиб чиқадиган муаммоли ҳолатларга тез-тез дуч келиб туриши ҳақидаги кенг тарқалган тасаввурларни ўзида акс эттиради.

Шу боисдан ҳам, Марказий Осиёнинг иқтисодиёти тобора очилиб бораётган бу давлатига келувчи хорижлик мансабдор шахслар маҳаллий амалдорлар билан учрашувлар чоғида қўшимча ноодатий вазифа билан тўқнаш келишади: улардан мезбон томон вакилларининг уйғоқ ўтирганига ишонч ҳосил қилиш талаб этилади.

“Туш вақтидаги учрашув чоғида у икки марта ухлаб қолди”, деганди ғарб мамлакатидан келган молиячи ўрта даражадаги ўзбек амалдори билан учрашувдан сўнг.

33 миллион аҳолига эга собиқ совет республикасида ҳукумат ишчилари орасида узоқ вақт мобайнида шаклланган анъана бор – улар ўз бошлиқлари кетмагунга қадар офисни тарк этмайди”, дейилади хабарда.

“Reuters”нинг эслаб ўтишича, Президент Шавкат Мирзиёев тизимдаги ана шу чарчоқни тушунгани учун ҳам ўтган ой давлат хизматчиларига шанба кунлари соат 17:00 да иш жойини тарк этиш ва якшанбани оила аъзолари билан ўтказиш бўйича топшириқ берган.

Аммо шахсини ошкор этмаслик шарти билан агентликка интервью берган ўзбекистонлик раҳбар ходим амалда ўзгариш бўлмаганини айтган.

“Лекин аслида ҳеч нарса ўзгармай қолди. Мен ҳали ҳам ишга эрталаб соат 8:00 да келиб, ярим кечаси кўпинча соат 1-2 да уйга қайтаман. Фарзандларимни кетма-кет бир неча кун давомида кўрмаган пайтларим ҳам бўлади”, деган аноним амалдорнинг сўзларини келтирган “Reuters”.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

expo
Боглиш маколалар