Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жаҳон банки Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштирмайди
22-06-2018 13:20 0 451 Рейтинг0 Чоп этиш

Жаҳон банки Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштирмайди

Жаҳон банки Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштирмайди

Фото: PUBLIKA.MD

Мазкур банк бунинг ўрнига Нурек ГЭСи реконструкциясини қўллаб қувватлайди. Reuters хабарга таяниб Халқ сўзи ёзмоқда. Хабарга кўра, Тожикистон Роғун ГЭСи қурилиши учун Жаҳон банки (ЖБ) маблағларини олмайди.

Маълумот учун, ушбу давлат ўтган йили қиймати 3,9 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган мазкур йирик лойиҳа учун маблағ йиғиш мақсадида илк бор 500 миллион долларлик еврооблигацияларни чиқарган эди. Лекин ўшанда ҳам келгусидаги молиялаштириш учун ресурслар қаердан келиши номаълум эди.

Ўз навбатида, ЖБнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Мюллер ҳам Душанбе шаҳрида сув ресурсларини бошқариш бўйича ташкил этилган халқаро конференцияда банк бошқа йирик гидроэлектростанцияни модернизация қилишга эътибор қаратаётганини билдириб ўтди.

“Роғунни молиялаштирмаслигимизнинг сабаби шундаки, ҳукуматда Роғун билан ишлаш бўйича қатор вариантлар бор эди ва улар... ушбу жараённи тезлаштиришни исташди ва Жаҳон банки энергетика секторидаги бошқа инвестицияларни қўллаб-қувватлашни фойдали деб топди”, - деди у.

Маълум қилинишича, ҳукумат ва мазкур молия муассасаси Нурек электростанциясини реконструкциялашни молиялаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишган.

“Ва бу бизнинг мазкур босқичда энергетика тармоғига қўшган ҳиссамиз бўлади”, дея қайд этди Мюллер.

Ўз навбатида, Тожикистон Роғун ГЭСи бунёд этилиши йўлида яна облигациялар чиқармоқчи.

Айни чоғда Мюллер Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши электр энергияси экспорти учун яхши истиқболлар очишини эътироф этди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*