Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Европа иттифоқи: Brexit бўйича битим лойиҳаси ниҳоясига етмоқда
22-02-2018 17:03 0 263 Рейтинг1 Чоп этиш

Европа иттифоқи: Brexit бўйича битим лойиҳаси ниҳоясига етмоқда

Европа иттифоқи: Brexit бўйича битим лойиҳаси ниҳоясига етмоқда

Европа иттифоқи Буюк Британиянинг иттифоқ таркибидан чиқишига оид битим лойиҳасини якунлаш арафасида. Бу ҳақда душанба куни Еврокомиссия расмий вакили Маргарит Схинас Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“Ҳозир биз икки масалада иш олиб бормоқдамиз: биринчиси – ўтиш даврига оид шартнома бўлса, иккинчиси – Буюк Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича келишувни якунлашдир”, деди Маргарит Схинас.

Унинг фикрича, келишув лойиҳаси яқинда тайёр бўлади. “Биз ҳар икки масала борасида кутилган натижаларга яқин турибмиз. Шунга қарамасдан мазкур лойиҳаларни якунига етказиш бўйича аниқ санани айтиш фикридан йироқман. Аммо тайёр бўлгач, уни, албатта сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз”, дея қўшимча қилган Еврокомиссия расмий вакили.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 23 февраль куни Брюсселда Европа иттифоқига аъзо 27 давлат вакилларининг норасмий саммити ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу саммит доирасида катта эҳтимол билан Brexit бўйича битим лойиҳаси муҳокама қилинади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Адолат изланмоқда...Битта уйни икки кишига сотиб, уларни сарсон қилганларга жазо йўқми?

Абдужаббор Абдувоҳидов: 70-90 фоиз ёшларимиз ўз соҳасини профессионал эгалламагани туфайли ўрнини топа олмаяпти

«ШАРҚ» НМАК нинг эзгулик йўлида қилаётган ишлари

Ватан муқаддас - уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир

expo
Боглиш маколалар