Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қозоғистонда икки автобусда бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қутқариб қолинди
23-01-2018 15:26 0 396 Рейтинг1 Чоп этиш

Қозоғистонда икки автобусда бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қутқариб қолинди

Қозоғистонда икки автобусда бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қутқариб қолинди


Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган икки автобус тўхтаб қолди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Остона – Петропавловск трассасида навбатчилик олиб борган полиция ходимларига 22 январга ўтар кечаси Петропавловск – Сариоғоч йўналишида қатновчи Van Hool маркали автобус трассада тўхтаб қолгани ҳақида хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, кучли совуқ ҳарорат туфайли транспорт воситасида дизель ёқилғиси музлаб қолган деб хабар берди Kun.uz

Автобус салонида 43 киши, жумладан Жанубий-Қозоғистон вилоятида яшовчи икки ҳайдовчи ҳамда йўловчилар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлишган.
"Дарҳол, воқеа жойига полициячилар ва қутқарув хизмати ходимлари етиб келди. Барча йўловчилар ҳамда ҳайдовчилар махсус иситиш пунктига олиб кетилди, у Шўртанди тумандаги Бўзайғир қишлоғида жойлашган ўқув муассасаси биносида ташкил этилди. Жабрланувчилар иссиқ овқат ва ётоқ жойи билан таъминланди", - дея хабар беришган Оқмўла вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизматидан.

Ўша куни йўл-патруль полицияси ходимлари Мерке – Тюмень йўналиши бўйлаб ҳаракатланган "Сетра" маркали рейс автобуси ҳайдовчилари ва йўловчиларига ёрдам берди. Буланди тумани, Макинск шаҳри яқинида автобусда узатиш қутиси ишдан чиққан, ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга мажбур бўлган.

"Салонда икки ҳайдовчи ва 55 йўловчи, барчаси Тожикистон Республикаси фуқаролари бўлган. Автобус ишдан чиққани ҳақида маълумот пайдо бўлгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва қутқарув хизматлари ходимлари ҳайдовчилар ҳамда йўловчиларни Макинск шаҳрига эвакуация қилишди, у ерда иситиш пункти ва ётоқ жойи ташкил этилди", - дея хабар беришган полициядан.

Яна бир ҳолат эса Кўкшетау – Остона йўлида қайд қилинди.
Полициячилар маълумотига кўра, салонида 10 йўловчи бўлган "Хюндай старекс" маркали автомашина Остона томонга қараб ҳаракатланиб кетаётган бўлган, бироқ совуқ ҳарорат туфайли унда дизель ёқилғиси музлаб қолган.

Ўз вақтида етиб келган полициячилар автомашина йўловчиларини бошқа транспортга ўтказиб юборишган.
Айни дамда Оқмўла вилоятида кучли совуқ ҳарорат сабаб жамоат транспорти учун барча йўналишларда автойўллар ёпилган, йўл-патруль полицияси ходимлари кучайтирилган режимда ишламоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ички ишлар Академияси ва Ҳиндистоннинг криминалистика университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Швеция суди Гулнора Каримовага пора берганликда гумонланган Telia собиқ раҳбариятини айбсиз деб топди

Миссисипи штати билан инновацион ҳамкорликка келишилди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте