Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АҚШ ва Куба ўртасидаги дипломатик уруш кескинлашмоқда
04-10-2017 14:41 0 518 Рейтинг1 Чоп этиш

АҚШ ва Куба ўртасидаги дипломатик уруш кескинлашмоқда

АҚШ ва Куба ўртасидаги дипломатик уруш кескинлашмоқда

Оқ Уй раҳбарияти АҚШдаги Куба дипломатик миссияси таркибини қисқартишга қарор қилди. Reuters​ агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ Давлат департаменти янги қарорни эълон қилган деб ёзмоқда sof.uz нашри.

АҚШ ҳукуматининг қарори Куба билан муносабатлар таранглашган бир вақтда юзага чиқмоқда. Гаванадаги АҚШ элчихонаси ходимларининг соғлиғига сирли тарзда ҳужум амалга оширилиши икки мамлакат ўртасига совуқчилик тушишига сабаб бўлган. Маълум бўлишича, бир неча ой олдин АҚШ элчихонасининг 21 нафар ходими эшитиш қобилиятининг йўқолиши, бош айланиши, бош оғриғи, уйқу ва ақлий фаолият билан боғлиқ муаммоларга дуч келишган.

Мазкур воқеа АҚШ Давлат департаментини Кубадаги дипломатик миссиясини икки баравардан кўпроқ қисқартиришга мажбур қилган. Доналд Трамп ҳукумати фуқароларига Кубага бормасликни тавсия қилган. АҚШ дипломатларининг соғлиғи билан юз берган муаммолар сабаби эса сирлигича қолаётгани маълум қилинган.

Оқ Уй маъмурияти америкалик дипломатларни ҳимоя қила олмагани учун Куба ҳукуматини жазолашга қарор қилган. АҚШ ҳукумати Куба раҳбариятини маъсулятсизликда айблаган. Янги қабул қилинган қарорга мувофиқ, АҚШдаги Куба элчихонаси ходимларининг учдан икки қисми бадарға қилинади.

Трампнинг қарори Барак Обама даврида илиқлаша бошлаган ўзаро муносабатларни яна Совуқ уруш давридаги душманлик руҳига қайтариши мумкин. Куба Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ билан муносабатлар бўлими раҳбари Жозефина Видал Америка ҳукуматининг Кубадаги элчихона таркибини қисқартириш қарорини шошма-шошарлик билан қилинган ва икки томонлама муносабатларга таъсир кўрсатадиган қадам сифатида баҳолаган.

Куба ҳукумати америкалик дипломатлар соғлиғига етказилган зарарга алоқадорлигини рад этган. Аммо май ойида АҚШ Давлат департаменти Куба дипломатларидан Вашингтонни тарк этишни талаб қилган эди. АҚШ ва Куба ярим асрдан кўпроқ давом этган келишмовчиликлардан кейин 2015 йилда элчихоналар фаолиятини йўлга қўйишган эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар