Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев қатнашадиган БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси бугун бошланади
12-09-2017 11:31 0 1689 Рейтинг1 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев қатнашадиган БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси бугун бошланади

Шавкат Мирзиёев қатнашадиган БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси бугун бошланади

Ассамблея сессиясининг кун тартибига кўра биринчи йиғилиш бугун Нью-Йорк вақти билан 15:00да (Тошкент вақти билан 20:00да) бошланиши режалаштирилган деб ёзмоқда qalampir.uz

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг умумсиёсий масалалар муҳокамасида иштирок этиши ва нутқ сўзлаши ҳақида хабар берилган эди.

Бугун, 12 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ўз ишини бошлайди.

Ассамблея сессиясининг кун тартибига кўра биринчи йиғилиш бугун Нью-Йорк вақти билан 15:00да (Тошкент вақти билан 20:00да) бошланиши режалаштирилган.

Бугунги йиғилиш очилиш маросими сифатида бошланиб, Бош Ассамблея 72-сессияси раиси Мирослав Лайчакнинг тантанали очилиш нутқи билан бошланади.

БМТнинг ушбу сессияси халқаро муносабатларда юзага келган босим фонида, можаро ва урушларни олдини олиш мақсадида ташкил этилган БМТ ташкилотининг фаолиятини танқидий кўриб чиқиш руҳида иш бошлаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йилда ташкил этилган. Ушбу ташкилот ўз устави асосида фаолият олиб боради. Ушбу уставга 1945 йилда 51 мамлакат имзо чеккан бўлиб, бугунги кунда унга қўшилганлар сони 190 дан ортиқни ташкил этади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

“Шум бола” – менинг юлдузли онларим. Энг ширин, ёқимли хотираларим.

Коммерсант: Россия баъзи касб таътилларини бекор қилиши мумкин

expo
Боглиш маколалар