Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатига киритилди
10-10-2016 10:34 0 1065 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатига киритилди

Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатига киритилди


Нашрнинг 2016 йилнинг энг муҳим воқеалари рўйхатида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафот санаси киритилган.

Иордания Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонларининг янги 500 талик рўйхати эълон қилинди. 2016 йилги рейтингдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳам ўрин олган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рейтингда Ал-Азҳар шайхи Аҳмад Тоййиб етакчилик қилди. Иккинчи поғонани Иордания қироли Абдуллоҳ ибн ал-Ҳусайн банд этди. Учинчи ўрин Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул-Азиз ал-Саудга насиб этди. Рўйхатга, шунингдек Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Чеченистон президенти Рамзан Қодиров, Озарбойжон муфтийси Оллоҳшукур Пошшозода, Россия муфтийси Равил Ғайнуддин, Тожикистон муфтийси Саййидмукаррам Абдулқодирзода ҳам киритилди.

Нашрнинг 2016 йилнинг энг муҳим воқеалари рўйхатида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафот санаси киритилган. Шунингдек, Рио-2016 ёзги Олимпиа ўйинларининг мусулмон ғолиблари қаторида 13 нафар ўзбекистонлик спортчилар ўрин олган.

Маълумот учун, жаҳоннинг энг эътиборли мусулмонларининг 500талик рўйхати 2009 йилдан бери Иордания Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан тузиб келинади. Муфтий Усмонхон Алимов 2009 йилдан бери рейтингдан мунтазам ўрин олиб келади.

Усмонхон Алимов 1950 йил 1 январда Самарқанд вилоятида туғилган бўлиб, 1982-83 йилларда Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида, 1983-87 йилларда эса Тошкент ислом институтида, 1989-90 йилларда Марокашдаги “Каравайин” университетида таҳсил олган. 1987-2000 йиллар давомида Паяриқ туманидаги “Имом Бухорий” масжидида имом-хатиб, 2000 йилдан эса Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанддаги бош вакили вазифасида фаолият олиб борган. 2006 йил 8 август куни эса Усмонхон Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига тайинланган.
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳаёт гўзал, яшаш эса завқли

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар