Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АҚШ янги атом бомбаларни синовдан ўтказди
07-10-2016 10:36 0 1048 Рейтинг1 Чоп этиш

АҚШ янги атом бомбаларни синовдан ўтказди

АҚШ янги атом бомбаларни синовдан ўтказди

Фото: © AP
АҚШлик ҳарбийлар B61 сериясидаги иккита янги атом бомбани синовдан муваффақиятли ўтказишди.АҚШ энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ядровий хавфсизлик миллий бошқармасининг маълум қилишича, жанговар зарядсиз бўлган иккита модернизацияланган бошқарилувчи B61-7 ва B61-11 атом бомбалари Невада штатидаги полигонда синовдан ўтказилган.

Бомбалар B-2A Spirit стратегик бомбардимончи самолётларидан ташланган. АҚШ августда B61-12 туридаги атом бомбаларнинг янги версиясини такомиллаштиришнинг якуний босқичига ўтишини маълум қилганди.

Бу бомбалар 2020 йилдан серияли тарзда ишлаб чиқарилади. Аввалроқ Россия мудофаа вазирлигида бу бомбаларнинг синови иғвогарлик деб аталган ва ўз ядровий арсеналини модернизация қилаётган АҚШнинг ҳаракатлари Вашингтоннинг буткул ядровий қуролсизланишга интилиши ҳақидаги гапларига зид эканлиги таъкидлаб ўтилган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳаёт гўзал, яшаш эса завқли

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар