Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Афғонистон “глобал террорчи” билан тинчлик сулҳини расмийлаштирди
23-09-2016 14:14 0 1220 Рейтинг1 Чоп этиш

Афғонистон “глобал террорчи” билан тинчлик сулҳини расмийлаштирди

Афғонистон “глобал террорчи” билан тинчлик сулҳини расмийлаштирди

Гулбиддин Ҳикматёр 2003 йил “глобал террорчи” деб эълон қилинган эди.

Афғонистон ҳукумати кеча, 22 сентябрь куни узоқ ўтказилган музокаралардан сўнг, Қобулда 15 йил давомида уруш олиб борган “глобал террорчи”лар – “Толибон”лар билан тинчлик шартномаси лойиҳасини имзолади, деб хабар бермоқда “Foxnews.com” нашри.

Афғонистон ҳукумати ва Покистонда ўрнашиб олган “Толибон”лар ўртасидаги тинчлик музокаралари шу йил аввалида тўхтаб қолган эди.

Бу келишув 2001 йил “Толибон”лар бошлаган қўзғалон – АҚШдаги 11 сентябрь воқеаларидан сўнг, ҳокимиятдан кетган ҳарбий қўмондон Гулбиддин Ҳикматёр ҳамда мамлакат ўртасида имзоланган биринчи тинчлик шартномасидир.

Бу шартнома Гулбиддиннинг “Хизб-и-Исломий” номли партиясига тўлиқ сиёсий мақом берилиши ва БМТнинг хорижий террористик ташкилотлар рўйхатидан ўз номини ўчирилиши учун Афғонистон ҳукуматида мажбуран ишлашига асос бўлади.

Ҳикматёрнинг ўзи АҚШ томонидан 2003 йил “глобал террорчи”, деб эълон қилинган. Ўша йили у Вашингтоннинг БМТга берган илтимосномасида қора рўйхатдан жой олган эди.

Келишув бир йиллик музокаралар натижасида амалга ошди ва Ҳикматёрнинг 60 ёши сўнгги кунларида имзоланди. Шартнома унга 20 йиллик қочқинликдан сўнг Афғонистонга қайтиш имконини беради. Ўзи эса давлат томонидан хавфсизлиги таъминланганига ишонч ҳосил қилгунга қадар Покистонда яшаб туриш ниятида.

Шартномани имзолаш маросими телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Келишув Қобулдаги Олий Тинчлик Кенгаши раҳбари Аҳмад Гилани, Миллий хавсизлик маслахатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Ҳикматёр вакили Амин Карим иштирокида расмийлаштирилди. Ҳикматёрнинг ўғли Ҳабибураҳмон ҳам расмийлар қаторида ўтирган эди.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ва Гулбиддин Ҳикматёр ўртасида бўладиган шартомани имзолаш маросимининг санаси эълон қилинмади. Бироқ, Миллий хавсизлик маслахатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бу учрашув тез орада бўлишини айтиб ўтди.

Сайловолди ваъдалари бериши ҳамда қўшни давлат – Покистон билан дипломатик алоқаларни эртароқ тиклашга уринишга қарамай Афғонистонга тинчлик олиб келолмаётган Президент Ашраф Ғани учун ушбу келишув маълум даражада ғалаба демакдир.

Ғани сўнгги ойлардаги омадсизликлари сабаб сиёсатда бироз ортга чекинган эди, энди эса у “Толибон”ларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашда Покистонни очиқчасига айбламоқда. Покистон эса “Толибон”лар кенгаши раҳбарлари мамлакатнинг Кветта ва бошқа шаҳарларида жойлашиб олганига қарамай, бу айбловларни рад этмоқда.

Бу шартнома Ғани ҳукумати тинчлик учун “Толибон”лар раҳбарларига ён беришга тайёр эканини намойиш этишга ёрдам беради. Бир томонлама сиёсат юритиш, махбусларни озодликка чиқариб юбориш каби суд айбловлари Ҳикматёрга даҳлсиз, деб тан олиниши ҳамда уни халқаро террорчилар рўйхатидан ўчирилишини бунга мисол тариқасида кўрсатиш мумкин.

“Бу шартнома тинчлик ўрнатиш мумкинлигини исботлайди”, дейди Европа Кенгашининг Афғонистондаги вакили Франз-Мишель Меллбин.
Мухторбек Абдуллаев
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Сурхондарёда ИИБ ходимлари оломонда калтакланди

Тадқиқот: Дунёдаги ҳар олтинчи бола уруш ҳудудида яшайди

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соатда аниқлаб берадиган қурилмаларни харид қилади

expo
Боглиш маколалар