Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияда асосий эътибор муҳожирлар ва қочқинлар муаммосига қаратилмоқда
22-09-2016 12:08 0 676 Рейтинг1 Чоп этиш

БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияда асосий эътибор муҳожирлар ва қочқинлар муаммосига қаратилмоқда


Бир ҳафта мобайнида БМТ олий минбаридан 130га яқин мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбари, 50дан ортиқ ташқи ишлар вазири чиқиш қилади. Улар иштирокида икки томонлама учравшувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияда асосий эътибор муҳожирлар ва қочқинлар муаммосига қаратилмоқда


БМТ 71- сессиясида асосий эътибор муҳожирлар ва қочқинлар муаммосига қаратилмоқда. Сессия доирасида муҳожирлар муаммосини хал қилишга бағишланган саммит бўлиб ўтди ва иштирнкчи давлатлар томонидан Нью-Йорк декларацияси қабул қилинди. Делегатлар томонидан қабул қилинган Нью-Йорк декларацияси мажбурий хуқуқий ҳужжат эмас.

Бироқ хужжатни имзолаган давлатлар ўз зиммаларига бир қатор мажбуриятлрни олишди. Баённомада 2018 йилга қадар мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида иккита глобал шартнома қабул қилиш кўзда тутилган. Нью-Йорк декларациясида давлатларнинг чегаралар устидан назорат ўрнатиш ҳуқуқи тан олинган.

Маълум бўлишича, саммит иштирокчилари келаси йили 360 мингга яқин қочқинни қабул қилишга рози бўлган. Бу ўтган йилга нисбатан икки баробар кўп демакдир. АҚШга 110 мингга яқин қочқин жойлаштирилиши айтилмоқда. Саммитда таъкидланганидек, халқаро ҳамжамият 2016 йилда қочқинларга ёрдам бериш мақсадида қўшимча 4,5 миллиард доллар тўплашга муваффақ бўлди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 71 сессиясида умумий мунозаралар бошланар экан, БМТ бош котиби Пан Ги Мун жаҳон мамлакатларига мурожаат билан чиқди. У ўз сўзида муҳожирлар билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди. Бош котиб жаҳон мамлакатларига мурожаат қилар экан, қочқинларга кўмак бериш дастурини кенгайтиршга чақирди. БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда ер юзида 21 миллионга яқин қочқин бор. Уларнинг 90 фоизи 8та мамлакат худудларига жойлаштирилган. Пан Ги Мун бу давлатларнинг ўзлари халқаро ёрдамга муҳтожлигини қайд қилиб ўтди.

Бош котиб қочқинларга бошпана берадиган давлатлар сони яна кўпайиши кераклигини таъкидлаб ўтди ва уларга бериладиган молиявий даструрлар ҳам ошиши лозимлигини эслатиб қўйди.

Бош котиб кўп холларда муҳожирлар зўравонликлар нишонига айланаётганини таъкидлаб ўтар экан, бу каби амалиётларга барҳам берилиши кераклигини талаб қилди. “Жаҳон аҳли ёлғонга қарши туриши ва ҳар қандай камситилишлар тўхтатилиши лозим”, деди Пан Ги Мун. Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда 130 миллионга яқин инсон ёрдамга муҳтожликда кун кечирмоқда. Мухтожларнинг катта қисмини болалар ва ўсмирлар ташкил қилади. Уларни ҳаётини сақлаб қолиш керак, дея таъкидлади БМТ бош котиби. У 1,2 миллион қочқинга ёрдам бериш зарурлигини қайд қилиб ўтди. АҚШ президенти Барак Обаманинг айтишича, ўтган йили атиги 100 мингга яқин муҳожир бошпана олишга муваффақ бўлган.

Жанубий Корея яқин уч йил мобайнида мухожирларга ёрдам бериш мақсадида 230 миллион доллар ажратади. Ташқи ишлар вазири Юн Бен Се БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқишида Жанубий Корея ҳукумати сўнги уч йилда муҳожирларга ёрдам мақсадлари учун 50 миллион доллар берганини маълум қилди. Шу билан бирга Жанубий Корея 2015 йилдан бошлаб Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан келаётган муҳожирларга бошпана бераётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Саммит иштирокчилари асосан Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги мамлакатлардан қочиб кетишга мажбур бўлаётган муҳожир ва қочқинлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар. Мексика президенти Энрике Пенья Ньето эса “Марказий Америкадаги вазиятга эътибор қаратилиши керак”, деди. Унинг айтишича, мазкур минтақада уюшган жиноятчилик, зўравонликлар, қурғоқчилик каби иқлим ўзгаришлари оқибатида минглаб одамлар киндик қони тўкилган ерларни ташлаб кетишмоқда. Масалан, 2012 йилдан 2016 йилга қадар Марказий Америкадан Мексикага муҳожирлар оқими 286 фоизга ошган. Ҳар йили Мексика жанубий чегараларидан 400 мингга яқин муҳожир ўтади. Мексика президенти муҳожирлар муаммосини ҳал қилишда ўз режалари билан ўртоқлашди. Пенья Ньето ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган болалар ва ўсмирларга алоҳида эътибор қаратилиши кераклигини таъкидлади.

Канада шу кунга қадар 31 мингга яқин муҳожирни қабул қилди. Айни дамда уларни Канада жамиятига мослаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда бош вазир Жастин Трюдо баёнот берди. Унинг сўзларига қараганда муҳожирлар ўзларини бегоналардек хис қилишмаяпти. “Улар бизнинг дўстларимиз, улар янги канадаликлар” деди бош вазир. Таҳлилчиларнинг айтишича, муҳожирлар Канада жамиятига аста-секин мослашиб борар экан, бу борада уларга маҳаллий аҳоли чин дилдан ёрдам бермоқда.

Греция бош вазири Алексис Ципрас саммитда қилган чиқишида мамлакат якка ҳолда муҳожирлар муаммосини ҳал қила олмаслигини айтар экан, ўз ҳукумати чегараларни мустаҳкамлаш ва муҳожирларни қабул қилиш борасидаги қоидаларни кескинлаштиршга қарор қилганини маълум қилди. Унинг айтишича, қийинчиликларга қарамай грек халқи ўз зиммасига олган мажбуриятларни сидқидилдан адо этиб, сўнгги бир ярим йил давомида 1,2 миллион нафар муҳожир ва қочқинни чегаралардан ўтказди.

Саммит ишида Испания қироли Фелипе Олтиинчи ҳам иштирок этди. Қирол ўз сўзида қочқинларга ёрдам бериш билан бирга, мазкур муамони келтириб чиқарган омилларни ҳам бартараф этиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Испания яқин икки йил давомида 16 минг нафар муҳожирга бошпана бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Муҳожирлар билан боғлиқ инқирозни бартараф этиш мақсадида Япония қўшимча 2,8 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда бош вазир Шиндзо Абэ баёнот берди. Бу ёрдамлар уч йил давомида берилади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, ноқонуний муҳожирларни Европага олиб ўтиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳларнинг 2015 йилда кўрган фойдаси 4 миллиард долларни ташкил қилган. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи чегараларни муҳофаза қилиш Frontex агентлиги директорининг ўринбосари Берндт Кёрнер маълум қилди. Унинг айтишича, бу йил вазият яхши томонга ўзгарган. Яъни муҳожирларнинг “кўҳна қитьа”га келиши назоратга олинган. Йил бошидан бери Европага келган қочқинлар сони 300 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Бошқармаси матбуот котиби Вильям Спиндлер маълум қилди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу йил ўтган йилларга нисбатан ҳалок бўлаётган ва бедарак йўқолаётган муҳожирлар сони анча кўп экан. Шу кунга қадар 3 минг 211 кишининг халок бўлгани маълум қилинди.
Шарофиддин Тўлаганов
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Жаҳолатга қарши маърифат қачон бўлади?

Жавоҳарлал Неру Ўзбекистонда излаган олим ким эди?

Урушда ҳақиқат бўлмайди...

“Оʼzbegim ayoli” – мунис аёлларга эътирофимиз мукофоти

expo
Боглиш маколалар