Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жангарилар Ҳиндистон шимолидаги армия блокпостига ҳужум қилди
15-08-2016 10:45 0 745 Рейтинг1 Чоп этиш

Жангарилар Ҳиндистон шимолидаги армия блокпостига ҳужум қилди

Ҳиндистон шимолидаги Сринагар шаҳрида армия блокпостига жангарилар ҳужум қилди, деб ёзади «ТАСС» NDTV телеканалига таяниб. Оқибатда камида тўрт нафар ҳарбий хизматчи яраланди.

Жангарилар Ҳиндистон шимолидаги армия блокпостига ҳужум қилди


Ҳужум бугун 15 август, душанба куни эрта тонгда содир этилди, жангарилар ҳарбийларни ўққа тутиб, сўнг яширинди. Телеканал фикрича, террорчилар шу тариқа Ҳиндистонда нишонланаётган Мустақиллик куни давлат байрами тантаналарини бузмоқчи бўлган.

Нашр эслатишича, аввалроқ Сринагар шаҳри пойтахти ҳисобланадиган Жамму ва Кашмир штатида варақалар тарқатилган, уларда жангарилар Мустақиллик кунини нишонламасликка даъват этган эди.

Жамму ва Кашмир штатида бир неча ҳафталардан буён кескин вазият ҳукм сурмоқда. 8 июль куни Ҳиндистон хавфсизлик кучлари «Ҳизб-ул-Мужаҳиддин» айирмачилар гуруҳи етакчиларидан бири Бурхон Музаффар Ванийни ўлдиргач, штатда оммавий тартибсизликлар бошланди.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*