Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ОАВ: Эрдўғанни Россия Мудофаа вазирлиги қутқариб қолди
21-07-2016 10:00 0 738 Рейтинг1 Чоп этиш

ОАВ: Эрдўғанни Россия Мудофаа вазирлиги қутқариб қолди

ОАВ: Эрдўғанни Россия Мудофаа вазирлиги қутқариб қолди


Россия томони Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш бошланишидан бир неча соат олдин бу ҳақда огоҳлантирган. Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги хабар тарқатган.Агентлик маълумотига кўра, араб нашрлари Анқарадаги манбаларга асосланиб шу ҳақда маълумот олган.

Манбаларнинг изоҳлашича, Туркия миллий разведкаси Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий тўнтариш тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирилган.Манбанинг айтишича, минтақадаги россиялик ҳарбийлар турклар армиясида фитнага тайёргарлик кўрилиши бўйича алоқалар ўрнатилганини пайқаган.Исёнчилар Эрдўған жойлашган Мармарисдаги меҳмонхонага уни ҳибсга олиш ёки йўқ қилиш мақсадида вертолётлар жўнатиши ҳақида ҳам маълум бўлган.Лекин россияликлар бу маълумотарни айнан қаерда қўлга киритганига аниқлик киритилмаган.

Қайд этилишича, Суриянинг Хмеймим базасидаги Россия ҲКК тасарруфида шундай ахборот сигналларини тутиш имконияти мавжуд.Анқарадаги юқори лавозимли амалдорнинг айтишича, расмийлар давлат тўнтаришига тайёргарлик кетаётгани ҳақида 5 соат олдин хабардор бўлишган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар