Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 30 йил одамларни алдаб келган сохта “саудиялик шаҳзода”га ҳукм чиқарилди
04-06-2019 13:16 0 902 Рейтинг0 Чоп этиш

30 йил одамларни алдаб келган сохта “саудиялик шаҳзода”га ҳукм чиқарилди

30 йил одамларни алдаб келган сохта “саудиялик шаҳзода”га ҳукм чиқарилди

АҚШда ўзини саудиялик шаҳзода қилиб кўрсатиб, қимматбаҳо меҳмонхоналарда яшаган, шахсий ҳайдовчи билан лимузинда юрган ва миллионлаб долларга кредитлар олган фирибгарга жазо ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда Miami Herald нашрига таяниб kun.uz хабар қилди.

Суд 48 ёшли Энтони Жиньякни ўнлаб сармоячиларни алдашда айбдор деб топиб, унга 18,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Сармоячилар унга 2015 йилдан бошлаб 8 млн доллардан кўпроқ пул беришган.

Ўзини саудиялик шаҳзода Ҳалил Ол Сауд қилиб кўрсатган фирибгар судда одамларга моддий ва маънавий зарар етказганини тан олган. Бироқ у шерикларини ҳам жазолаш лозимлигини айтган. Адвокат Жиньякнинг жиноят содир этишга мойиллигини оғир ўтган болалиги билан боғлаган ва унда руҳий муаммолар борлигини айтган.

Сохта араб шаҳзодаси 30 йил давомида бой одамларни алдаб келган ва ўзгалар пулига бой ҳаёт кечирган. Жиньяк 1991 йилдан ўзини шаҳзода қилиб кўрсатиб келган. У бир неча марта панжара ортига ҳам тушган, бироқ ҳар гал у ерда узоқ қолмаган. Унинг охирги қурбони ва фирибини фош қилган одам америкалик миллиардер Жеффри Саффер бўлган. 2017 йил августда миллиардер сохта шаҳзода билан музокаралар вақтида унинг исломда тақиқланган чўчқа гўштидан тайёрланган таомни паққос тушираётганига эътибор қаратган. Шундан кейин у ўзининг хавфсизлик хизматидан Жиньякнинг шахсини текширишни сўраган ва фирибгарнинг қилғилиғини фош қилган.

2017 йил ноябрда Жиньяк ҳибсга олинган, унинг пентхаусида турли исмларга ташриф қоғозлари, қалбаки дипломатик рақамлар, кредит карталар, минглаб доллар нақд пул ва Саудия қироллик уйи аъзоси номига молиявий ҳужжатлар топилган. 2018 йил фирибгар тергов билан келишувга бориб, айбини тан олувчи кўрсатмалар берган. Аммо кейинроқ улардан воз кечиб, ўзини айбсиз деб эълон қилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар