Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Егуликларга бағишланган ноодатий музейлар
01-08-2017 10:22 0 654 Рейтинг1 Чоп этиш

Егуликларга бағишланган ноодатий музейлар

Егуликларга бағишланган ноодатий музейлар

Кўплаб сайёҳлар Париждаги Луврни, Нью-Йоркдаги метрополитенни, Миландаги Prado’ни томоша қилишни истайди. Бироқ ушбу шаҳарларда у қадар машҳур бўлмаган, аммо ноодатий ва ширин музейлар ҳам мавжуд. «Forum Daily» шу каби музейлар рўйхатини тўплаб тақдим этди.
Carpigiani Gelato — музқаймоқлар музейи, Болонья, Италия

Ушбу музейдан желато дисертини ишлаб чиқарувчи дастгоҳлар, юзлаб архив материаллари ҳамда видеолар, мастеркласслар ва албатта кўплаб музқаймоқлар ўрин олган. Музей 2012 йилда машҳур Cарпигиани музқаймоқ компаниясининг штаб-квартирасида ташкил этилган. Бу ерда сиз нафақат желатонинг тарихини, балки маҳаллий кафеларда уни татиб кўришингиз ҳам мумкин.

Массачусетс — куйиб кетган озиқ-овқат музейи, АҚШ

Burnt Food Museum’ни яратиш ғояси ўтган асрнинг 80 йиллари охирида мусиқачи Дебора Хенсон-Конантдан чиққан. У олмали сидрни иситишга қўйганида телефон жиринглаб қолган. Суҳбат жуда узоқ ва қизиқарли ўтгани сабаб ошхонага қайтган Дебора сидрга эмас, ўзи мустақил тура оладиган қандайдир ғалати нарсага дуч келади. Музей фақатгина хусусий турлар учун очиқ бўлиб, 9 кишилик гуруҳ 3500 доллар тўлаб 90 дақиқа айланиши мумкин. Бу пул эвазига Grammy мукофоти совриндори, музей эгасининг шахсан ўзи саёҳатчиларга электр гитарада мусиқа чалиб беради.

Blackfoot — Idaho Potato Museum картошкалар музейи, АҚШ

Картошка штати ҳисобланувчи Айдахода ушбу полиз маҳсулоти XIX асрдан бери етиштирилади. 1988 йилда эса ушбу штатда Картошка музейи очилган. У 1913 йилда Union Pacific Rail Road йўлидаги собиқ темир йўл депоси биносида жойлашган. Бу ерда картошкага боғлиқ улкан коллекцияни, картошкали нонни ва ҳатто картошкали музқаймоқни ҳам учратишингиз мумкин.

Deutsches Currywurst Museum — қовурилган сосискалар музейи, Берлин, Германия

Германияда «карривурст» қовурилган сосискалари — Италиядаги пиццалар каби аҳамиятлидир. Ушбу егулик Иккинчи жаҳон урушидан сўнг унчалик катта бўлмаган ошхона эгаси Герта Хойвер томонидан ўйлаб топилган. Ҳамма гап аччиқ соусда: Британия кучларининг ишғолидан сўнг у кўплаб аччиқ зиравор ҳамда соусларга эга бўлган ва Герта уларни кетчупга қўшган. 1959 йилда Хойвер ўз соусини патентлаган. Музей 2009 йил 15 августда, ушбу таом пайдо бўлганига 60 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган. 2011 йилда музей дизайн соҳасида бир нечта мукофотларни қўлга киритди.

Beer Can Museum — пиво банкалари музейи, Массачусетс, АҚШ

Коллекция хусусий уйда жойлашганлиги сабаб музей бўйлаб турларга олдиндан ёзилиб қўйиш лозим. Пиво банкалари ва бошқа буюмларни йиғиш Иккинчи жаҳон урушидан олдин ҳам бўлган ҳамда бир неча йиллар давомида коллекция кўпайиб борган.

Amsterdam Cheese Museum — пишлоқлар музейи, Нидерландия

Бу ерда голланд пишлоғининг ишлаб чиқарилиш тарихи ҳақида сизга сўзлаб беришади, турли пишлоқ навларидан татиб кўриш имконияти бўлади ва голланд фермерининг анъанавий кийимида суратга тушиш мумкин.

Wyandot Popcorn Museum — попкорн музейи, Огайо, АҚШ

Америкаликлар йилига ўртача 64 килограмм попкорн истеъмол қилади. Америкаликларнинг энг севимли егулигига бағишланган музейда попкорн сотиш учун мўлжалланган тарихий аравалар, уни ишлаб чиқарувчи машиналар ва бошқа кўплаб буюмларни учратиш мумкин. Ташриф буюрувчилар тур сўнгида бепул попкорн билан меҳмон қилинади, болаларга эса ўз уйларида маккажўхорининг мини-плантациясини яратишлари учун маккажўхори доналари берилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар