Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳиндистонда сигирлар учун тез ёрдам хизмати йўлга қўйилди
08-05-2017 14:27 0 460 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳиндистонда сигирлар учун тез ёрдам хизмати йўлга қўйилди

Ҳиндистонда сигирлар учун тез ёрдам хизмати йўлга қўйилди
Уттар Прадеш штатида сигирларни ҳимоя қилиш учун мисли кўрилмаган ишга қўл урилди. Guardian​ хабарига кўра, штат бош вазири ўринбосари Кешай Прасад Мауря ташаббуси билан ўтган ҳафтада жароҳат олган сигирларга тезкор биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида тез ёрдам хизмати ишга туширилган.

Ҳозирча тиббий ускуналар ва маёқ билан жиҳозланган, шифокорлар штаби бириктирилган 5 та тез ёрдам машинаси хизмат кўрсата бошлаган. Мазкур лойиҳа қари ва касал сигирларга 20 йилдан бери ветеринария ёрдами кўрсатиш билан шуғулланадиган Гау Ванш Ракша хусусий фирмаси молиялаштирилгани айтилмоқда.

«Ҳиндистонда ҳар бир инсоннинг учта онаси борлиги ҳақида мифология мавжуд. Биринчи бизни дунёга келтирган онамиз бўлса, иккинчиси бизни улғайтирган замин ҳисобланади. Учинчиси эса бизни бақувват қилувчи сут берадиган сигирдир», – дейди компания вице-президенти Сугандҳ Кумар.

Унинг айтишича, кунига 200 тагча қўнғироқлар қабул қилинмоқда. Тез ёрдам кунига 25 тагача сигирга хизмат кўрсатётгани қайд этилган. компания раҳбари Санжай Рай қарийб ўн йилдан бери сигирларни ҳимоя қилиш билан шуғулланиши, уларга ҳукумат томонидан молиявий ёрдам кўрсатилмагани боис қийинчиликларга дуч келаётганини айтади.

Ҳиндистоннинг амалдаги бош вазири Нарендра Моди 2014 йилги сайловда ғалаба қозонишидан олдин мамлакатда сигирларни ўлдиришни тақиқлашга ваъда берган эди. Апрел ойида Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги барча 190 миллион сигирни рўйхатдан ўтказилиши режалаштирилганини эълон қилган.

Ҳиндистонда сўнгги йилларда ўзларини «сигир ҳимоячилари» деб атаган жиноий тўдалар томонидан сигирни ўлдирган мусулмонларга тажовуз қилиш ва уларни ўлдириш ҳолатлари сезиларли даражада ортган. Ўтган ойда Гужарот штатида сигирни ўлдирганлар учун жазо кучайтирилган бўлиб, эндиликда «жиноятчилар»га нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. Чҳаттисгарҳ штати раҳбари эса сигирни ўлдирганлар дорга осилишини маълум қилган.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*