Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ер тўлада яшаган бомж болалар
07-12-2016 13:44 1 2444 Рейтинг3 Чоп этиш

Ер тўлада яшаган бомж болалар

Ер тўлада яшаган  бомж болалар


Беш нафар бедарак йўқолган бола Намангандаги қурилиши битмаган уй ертўласида яшаб юргани маълум бўлди.

“Постда” нашри билдиришича, милиция ертўлага келганида юпун кийинган болалар совуқдан дийдираб ўтирган эди. 13-14 ёшли норасидалар асли Қўқон шаҳри, Чуст, Поп, Андижон ва Гулистон туманларидан экани аниқланган. Тақдир синовлари ва оиладаги нобоп муҳит боис уйдан чиқиб кетган болалар 6-7 ой давомида ертўлада жон сақлаб келган.

Наманган вилояти ИИБ капитани Д. Худойбердиев сўнгги пайтларда бошқа вилоятлардан келиб қолган вояга етмаганларнинг кўпайгани, улар тиланчилик ва ўғрилик билан шуғулланиб, тунлари ертўла ва хиёбонлардан паноҳ топаётганини айтган.

Жорий йил давомида биргина Наманган шаҳридаги ертўлалардан 400 нафардан ортиқ киши қўлга олинган бўлиб, уларнинг асосий қисми болалардир. Ички ишлар вазирлиги нашри фуқароларни болалар тақдирига бефарқ бўлмасликка чақиради.
1news.uz
Шарҳлар

ужас что творится в Намангане!

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар