Главная > Ўзбекистон > Шавкат Мирзиёев Халқаро мақом фестивалини очиб беради

Шавкат Мирзиёев Халқаро мақом фестивалини очиб беради



Шавкат Мирзиёев Халқаро мақом фестивалини очиб беради

фото: kun.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Шаҳрисабзда Халқаро мақом фестивали очилиш маросимида иштирок этиб, фестивални очиб беради деб хабар қилмоқда kun.uz нашри.

Шаҳрисабз шаҳрида президент ташаббуси билан 6-10 сентябрь кунлари I Халқаро мақом форуми ўтказилмоқда. Шу мақсадда соҳибқирон Амир Темурнинг маҳобатли ҳайкали ўрнатилган Оқсарой майдони ҳудудида ҳар бир вилоятнинг ўзига хос миллий урф-одат ва анъналари, тарихий обидаларини акс эттирувчи намуналар ўрнатилган. Бу ерда турли саҳна кўринишлари, миллий куй-қўшиқлар, яллаю лапарлар ижро этилмоқда.

Халқаро мақом санъати анжуманида 75 давлатдан 300 дан ортиқ санъаткорлар иштирок этиш истагини билдирган. Маҳаллий электрон ва босма ОАВ вакилларидан ташқари кўплаб чет эл оммавий ахборот воситалари ходимлари мазкур анжуманни ёритиш учун рўйхатдан ўтган.
Вернуться назад