Главная > Ўзбекистон > Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти бошлиғи КСОНР таркибидаги Кенгашнинг тўлиқ аъзоси сифатида қўшилди

Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти бошлиғи КСОНР таркибидаги Кенгашнинг тўлиқ аъзоси сифатида қўшилди


Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти бошлиғи КСОНР таркибидаги Кенгашнинг тўлиқ аъзоси сифатида қўшилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва ихтисослаштирилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

МДҲ Ижроия қўмитаси расмий сайтида Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлик соҳасидаги тармоқлараро ҳамкорлик органлари фаолиятида иштирок этиш фаолиятини ошириш бўйича сай-ҳаракатларини изчил ошириш тўғрисидаги ахборот ёритилди.

Хусусан, ушбу ахборотда Ўзбекистон Республикасининг МДҲ давлатлар раҳбарлари Кенгашининг 2013 йил 31 майдаги “МДҲга аъзо давлатлар Солиққа оид (молиявий) тергов органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши (КСОНР) тўғрисидаги Низомнинг янги нашри тасдиқланганлигитўғрисида”ги Қарорига қўшилгани ҳақида маълумот берилган.

Қабул қилинган Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғи КСОНР таркибидаги Кенгашнинг тўлиқ аъзоси сифатида қўшилди.

Маълумот учун: КСОНР – МДҲнинг тармоқлараро ҳамкорлик органи ва солиқ (молиявий) қонунчилиги бузилишига қарши курашда ҳаракатларни мувофиқлаштиришни амалга оширади.
КСОНР аъзолари Арманистон, Беларусия, Молдова, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Украина давлатларининг ваколатли органлари раҳбарлари ҳисобланади.

КСОНР тадбирларида иштирок этиш бу мамлакатларга солиқ (молиявий) органлар раҳбарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, ахборот ва мазкур соҳадаги ижобий тажрибаалмашиш, халқаро ҳамкорлик учун тармоқлараро шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш, биргаликда тезкор ва тактик чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳамда етакчи таълим муаассасалари негизида ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитиш бўйича тадбирлар ўтказиш имконини беради.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5446-сонли Фармони назарда тутилган.
Вернуться назад