Главная > Ўзбекистон > Ўзбекистонда спорт вазирлиги ташкил этилади

Ўзбекистонда спорт вазирлиги ташкил этилади



Ўзбекистонда спорт вазирлиги ташкил этилади


Ўзбекистонда алоҳида Спорт вазирлиги ташкил этилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон” анжуманлар саройида 7 декабрь куни юксак давлат мукофотларини тантанали топшириш маросими чоғида маълум қилди.

“Миллий Олимпия қўмитаси раиси Мираброр Усмоновни юксак мукофот билан қутлаймиз. Мана шу қувончли айёмда Бразилияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Ватанимиз байроғини баланд кўтарган Фазлиддин Ғойибназаров, Руслан Нуриддинов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Бектемир Мелиқўзиев, Муроджон Аҳмадалиев, Элмурат Тасмурадов каби мард ўғлонларимизга яна бир бор раҳмат айтсак ўринли бўлади, албатта. Ҳаммамизнинг тилагимиз, истагимиз битта: сизлар мана шундай юксак ғалабаларни қўлга киритишдан ҳеч қачон чарчаманг. Биз сизларга давлатимизнинг мана шундай мукофотларини топширишдан чарчамайлик”, – деди Мирзиёев.

Унинг фикрича, алоҳида спорт вазирлигини ташкил этиш пайти келди.

“Ушбу қарор спорт соҳасидаги ислоҳотларни янада ривожлантиришга хизмат қилади”, – таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Маълумки, айни пайтда бу соҳада Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолият кўрсатмоқда.
1news.uz
Вернуться назад