Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент шаҳар ҳокими Тожикистон элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди
19-11-2019 15:25 0 334 Рейтинг0 Чоп этиш

Тошкент шаҳар ҳокими Тожикистон элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди

Тошкент шаҳар ҳокими Тожикистон элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди

Учрашувда дўст ва қардош халқ ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.Бу хақида uza.uz ёзмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат туфайли сўнгги йилларда нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақамизда катта ўзгаришлар юз бераётганлигини, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида қўшни мамлакатлар билан алоқаларга устувор аҳамият қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Тожикистоннинг шаҳарлари билан ўзаро алоқаларга тўхталар экан, Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари йўлга қўйилганини ва икки томон ҳам алоқаларни ривожлантириш борасида иш олиб бораётганлигини қайд этди.

Ўз навбатида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Имом Содиқий Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновлар тиклангани, савдо-иқтисодий ҳамкорлик янги поғонага кўтарилгани, турли соҳаларда, хусусан, маданий-гуманитар соҳадаги қўшма тадбирлар тобора кўпайиб бораётганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар Тошкент ва Душанбе ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик дастурини муҳокама қилиб, уни ҳар томонлама такомиллаштириш борасида фикр алмашдилар.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*