Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Вазир сайёр қабулда пойтахтдаги тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди
31-10-2019 13:19 0 487 Рейтинг1 Чоп этиш

Вазир сайёр қабулда пойтахтдаги тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

Вазир сайёр қабулда пойтахтдаги тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

Адлия вазири Р. Давлетов раҳбарлигида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи томонидан 2019 йил 30 октябрь куни Тошкент шаҳрида “International House-Tashkent” ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг академик лицейларида тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар ўтказилди.

Ушбу тадбирлар Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда. Пойтахтимизда бўлиб ўтган сайёр қабулда 200 дан ошиқ тадбиркорлик субъектлари ва чет эл инвесторлари иштирок этишди. Улардан 50 га яқин мурожаатлар келиб тушди.


Мазкур учрашувни ўтказишдан асосий мақсад тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам бериш ҳисобланади. Хусусан, ўтказилган учрашувда мурожаатчилар томонидан ер участкаси ва кредит ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, бузилган иморатларга нисбатан компенсация тўловларини ундириш, божхона ва солиқ тўловлари ва бошқа бир қатор масалалар кўтарилди. Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва тижорат банкларининг фаолиятига бевосита тааллуқли бўлган айрим муаммолари жойида ҳал этилди.
Вазир сайёр қабулда пойтахтдаги тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

Масалан, “Exim Serlen Hoque Corporation” МЧЖнинг ТИФ “Миллий банк” Мирзо Улуғбек филиали томонидан 600 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилмаётганлиги ҳамда “Technology Hadjar Export” МЧЖнинг 30 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаатлари Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан қисқа муддатда ҳал этилиши белгиланди.
Вазир сайёр қабулда пойтахтдаги тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

Шунингдек, “Super Ardua” МЧЖга ажратилган ер майдонида қурилишларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолари ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шу билан бирга, Республика ишчи гуруҳининг жойларда ўтказилган учрашувлари давомида тадбиркорлик субъектлари ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олди.
Вазир сайёр қабулда пойтахтдаги тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

Маълумот учун: Адлия вазири Р.Давлетов раҳбарлигида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг июнь ойидан буён 9 та ҳудудда ўтказилган сайёр қабуллар давомида 6 000 га яқин тадбиркорлардан 1 155 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 93,5% ҳал этилди. Тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича, мазкур учрашувлар республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар