Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон Президенти Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
07-10-2019 16:00 0 450 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон Президенти Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди деб ёзади УзА

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари россиялик ҳамкасбини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта зафарлар тилади.

Президент Владимир Путин раҳбарлигида Россиянинг барқарор тараққиёти таъминланаётгани, аҳоли фаровонлиги муттасил ошиб, мамлакатнинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузи мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, бугунги кунда улар сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойиганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Давлат раҳбарлари эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш, ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш, инвестиция, фан-техника, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳим эканига эътибор қаратдилар.

Президентлар самарали парламентлараро, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқаларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шерикликни мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини тасдиқладилар.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар