Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тест синовларининг биринчи куни натижалари эълон қилинди
31-07-2019 13:33 0 719 Рейтинг2 Чоп этиш

Тест синовларининг биринчи куни натижалари эълон қилинди

Тест синовларининг биринчи куни натижалари эълон қилинди

Тест синовларига 2 538 нафар абитуриент келмади. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 53 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди деб ёзмоқда My Webpage

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг биринчи куни (29 июль)да иштирок этган абитуриентларнинг натижаларини эълон қилди.

Абитуриентлар тестдан жуда тез чиқмоқда - бу йилги саволлар шунчалик осонми?
Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 66 та катта сиғимли бинода тест синовлари икки сменада “Математика”, “Физика” ва “Она тили ва адабиёти” фанлари бўйича ўтказилди.

Тест синовларида икки сменада жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан, 68 минг 736 нафари тест синовларида иштирок этди.

Тест синовларига 2 538 нафар абитуриент келмади. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 53 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди. Тест синовларида 2 576 нафар гуруҳ назоратчилари иштирок этди.

Бакалавриат таълим йўналиши бўйича энг юқори балл:

а) кундузги таълим шакли бўйича:

Ўзбекистон миллий университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши – 172,6 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:

Андижон давлат университетининг 5110700-Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 142,1 балл;

в) кечки таълим шакли бўйича:

Самарқанд давлат университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши
– 127,2 балл.

Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 29 июлдан бошланди ва 16 кун давомида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу йил олийгоҳларга қайта ҳужат топшираётган абитуриентлардан 53 миллиард сўм маблағ жамлангани хабар қилинган эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Валютани янада либераллаштириш лозим

Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

Хитойлик компания ўзбекистонда компрессор ишлаб чиқариш истаги борлигини билдирди

“Ўзэлтехсаноат” ва Ҳиндистон халқаро бизнес палатаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

expo
Боглиш маколалар