Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат департаментида музокаралар ўтказди
22-07-2019 11:21 0 490 Рейтинг1 Чоп этиш

Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат департаментида музокаралар ўтказди

Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат департаментида музокаралар ўтказди

АҚШга амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Давлат департаментида АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Дэвид Хейл ва давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс билан музокаралар ўтказди деб ёзмоқда УзА

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Музокараларда 2018 йил май ойида мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалга оширган расмий ташрифи ва Оқ уйда Президент Дональд Трамп билан музокаралари якунига кўра қабул қилинган “Ўзбекистон – АҚШ: стратегик шерикликнинг янги даври” қўшма сиёсий баёнотининг қоидаларини тўлиқ амалга оширишни таъминлашга томонларнинг ўзаро интилиши таъкидланди.

Дэвид Хейл таъкидлашича, Вашингтонда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамланаётгани қайд этилмоқда, кенг кўламли алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун конструктив трендни давом эттириш мақсад қилинган.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида турли даражалардаги кенг қамровли алоқаларни жадал ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Давлат департаментининг юқори лавозимли вакили яқин келажакда Ўзбекистонга ташриф буюриш режаси ҳақида маълум қилди.

Элис Уэллс икки томонлама муносабатлар истиқболларини баҳолар экан, турли даражадаги алоқаларни жадал ривожланаётганини қайд этди. Хусусан, сўнгги 15 йилда илк бор Ўзбекистон Мудофаа вазирининг жорий йил июль ойида АҚШга ташрифи, Миссисипи штати губернаторининг мамлакатимизга келиши алоҳида таъкидланди.

Хусусан, мулоқотда таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор аҳамияти қайд этилди.

АҚШ томони афғонлараро тинчлик мулоқоти, Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тикланиши механизмларини бошлаш, унинг Марказий Осиёдаги минтақавий жараёнларга жалб қилинишидаги Ўзбекистоннинг муҳим ролини алоҳида қайд этди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар