Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё келгусида гидроэнергия ҳисобидан иқтисодиётини таъминласа бўлади
30-04-2019 15:49 0 766 Рейтинг1 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё келгусида гидроэнергия ҳисобидан иқтисодиётини таъминласа бўлади

Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Сариосиё туманидаги Тўполанг гидроэлектр станциясини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё келгусида гидроэнергия ҳисобидан иқтисодиётини таъминласа бўлади

Тўполанг гидроэлектр станциясида модернизация қилинмоқда. Бу ерда ҳар бири 15 мегаватт бўлган иккита агрегат ишлаб турган эди. Президент топшириғига мувофиқ, аввалига Тўполанг сув омбори тўғони 20 метрга кўтарилди. Натижада унинг сиғими 380 миллион куб метрдан 500 миллионга етказилди. Айни пайтда жами қуввати 145 мегаваттли яна иккита агрегат ўрнатиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳар бири қарийб 38 мегаватт бўлган Зарчоб-1 ва Зарчоб-2 кичик гидроэлектр станциялари ҳам барпо этиляпти. Шу тариқа энергия олиш қуввати жами 250 мегаваттга етказилади.

Давлат раҳбари янги тўғон ва гидроэлектр станцияни кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё келгусида гидроэнергия ҳисобидан иқтисодиётини таъминласа бўлади

— Бу тарихий воқеа, — деди Шавкат Мирзиёев. — Бу ишлар келажак учун, болаларимиз учун. Келгусида Сурхондарё гидроэнергия ҳисобидан бемалол иқтисодиётини таъминласа бўлади.

Шу ерда сув омборлари ва гидроэлектр станциялари ҳолатини мониторинг қилишга ихтисослашган техник тизимлар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё келгусида гидроэнергия ҳисобидан иқтисодиётини таъминласа бўлади

Президент сув омборлари тўғонларини мустаҳкамлаш ва доимий назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш, илмий ишланмалар асосида улардан фойдаланиш коэффицентини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар