Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Уйма –уй юриб аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда
12-04-2019 13:23 0 715 Рейтинг0 Чоп этиш

Уйма –уй юриб аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

Уйма –уй юриб аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг 3 бандига мувофиқ жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб, сектор раҳбарлари зиммасига ҳудудларда уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ва ўз вақтида ечимини топиш, шунингдек, сайёр, оммавий қабуллар ташкил этиш каби қатор вазифалар юклатилган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида айни пайтда вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 4-сектор ишчи гурухи томонидан аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларни ўз вақтида бартараф этиш борасидаизчил ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугунгача ишчи гурухга жами 420 нафар солиқ ходимлари жалб қилиниб, улар томонидан 41 минг 843 та хонадон тўлиқ ўрганилиб, 6 минг 449 та хонадонда жами 6 минг 514 та муаммолар аниқланди.Ушбу аниқланган 6 минг 514 та муаммолардан 3 минг 150 таси ёки 48,4 фоизи тўлиқ ҳал этилди.
Бундан ташқари, ечими кутилаётган муаммолар эса тегишли корхона ва ташкилотлар зиммасига юклатилиб, ижроси назорат остига олинган.

Шунингдек, туман ва шаҳар ҳудудларида сайёр қабуллар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи иштирокида ҳалқ билан тўғридан-тўғри мулоқат йўлга қўйилиб, жорий йилнинг 25 март куни Бўстонлиқ ҳамда 9 апрель куни Қибрай туманларида худудда яшовчи фуқаролар, шунингдек фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини бевосита иштирокида кенгайтирилган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.Ушбу сайёр йиғилишларда жами 34 та мурожаатларнинг 19 таси жойида ҳал этилди, қолган 15 таси бўйича сектор раҳбари томонидан аниқ муддатлар белгиланиб, ижроси тўлиқ назоратга олинди.

Очиғи, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари фаолиятидан аҳоли мамнун. Қилинган ишлар салмоғи ҳали у қадар катта бўлмаса-да, давлат бошқаруви идоралари раҳбарларини қишлоғу маҳалларга, оилаларга, ҳар бир фуқарога янада яқинлаштираётган ушбу тизимдан одамлар рози. Асосий мақсад ҳам шу, аслида.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Бухорода қамоқхонадан қочиш учун 1,5 ой давомида ҳожатхона остидан лаҳм кавлаган 4 маҳбус қўлга тушди

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатда биометрик паспортлар амал қилиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди

Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил омбудсман ташкил этилади

expo
Боглиш маколалар