Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Швейцарияга бориши кутилмоқда
20-11-2018 15:27 0 443 Рейтинг0 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Швейцарияга бориши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Швейцарияга бориши кутилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Швейцарияга ташриф буюриши кўзда тутилган. 19 ноябрь куни Берн шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раундида мазкур масала муҳокама қилинди. Бу хақида Халқ сўзи ёзмоқда.

Ўзбекистон Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов, Швейцария Конфедерацияси делегациясига Федерал ташқи ишлар департаменти давлат котиби ўринбосари Кристина Марти Ланг бошчилик қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборотига кўра, музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва уни фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019-йилда Швейцарияга ташрифини ташкиллаштириш ва уни муваффақиятли ўтказишдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестиция ва молия соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдода товар ва хизматлар турларини кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, икки давлат бизнес вакилларини ҳамкорликка кенг жалб этишга томонлар тайёр эканлиги таъкидланди. Шу ўринда келгуси йилнинг биринчи ярмида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-мажлисини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда минтақавий ва халқаро муаммоларнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида Швейцария Федерал мажлиси Миллий кенгашининг (парламент) халқаро парламентлараро алоқалар хизмати раҳбари Клаудиё Фишер, Федерал молия департаменти Давлат котиби Ёрг Гассер ва Швейцария ташқи сиёсат идорасининг сув масалалари бўйича янги тайинланган Махсус Элчиси Гай Бонвин билан музокаралар ўтказилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

“МЕҲР-2”: Ироқдан 64 бола юртимизга олиб келинди

Антиқа алдов фирибгарнинг ўзини темир панжара ортига равона қилди

expo
Боглиш маколалар