Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сенат тўйларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилди
14-08-2018 10:18 0 508 Рейтинг1 Чоп этиш

Сенат тўйларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилди

Сенат тўйларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилди

Архив фото
Кеча, 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар берди деб ёзмоқда Халқ сўзи.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматулла Йўлдошев олиб борган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 30 мартдаги тегишли Қарори асосида Республика ишчи гуруҳи томонидан оилавий тадбирларни тартибга солиш юзасидан кенг жамоатчилик фикри ўрганилди.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 29 июнда “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Бошқа вазифалар билан бирга мазкур қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан жойларда оилавий тадбирларни миллий ва диний қадриятларимизга мос ҳолда, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз ўтказиш юзасидан доимий мониторинг юритиш тизимини йўлга қўйиш, мониторинг натижалари асосида тегишли ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, урф-одатлари ҳамда мавжуд шароитларидан келиб чиқиб, оилавий тадбирларни намунали ўтказиш билан боғлиқ масалаларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилиб бориш назарда тутилган.

Қарорда белгиланган вазифаларнинг самарали ижро этилишини таъминлаш мақсадида Сенат Кенгашининг мажлисида “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузиш тўғрисида”ги Қарор қабул қилинди.

Қарор билан комиссияларнинг намунавий низоми ва уларнинг намунавий таркиби ҳам тасдиқланди.

Унга кўра, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш, оилавий тадбирларни ўтказиш вақтида миллий қадриятларга зид бўлган маросимларга, номақбул одатларга ва уларнинг салбий оқибатларига йўл қўймаслик юзасидан тарғибот ишлари олиб бориш, урф-одатларни менсимаслик, исрофгарчилик ҳолатларини жамоатчилик муҳокамасига қўйиш каби масалалар комиссияларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Бундан ташқари, Қарорда мамлакатимиздаги барча фуқаролар йиғинлари ҳузурида оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузиш белгиланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Кичик одамларни, катта юрак эшиклари қоқилди

Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида, савдо-иқтисодий, транспорт,инновация,божхона, ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди

Тошкент вилоятида тадбиркорларнинг 52,1 млрд сўмлик солиқ қарзидан воз кечилди

Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте