Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев , Владимир Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади
19-03-2018 12:36 0 497 Рейтинг1 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев , Владимир Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади

 Шавкат Мирзиёев , Владимир Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади деб ёзмоқда Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги расмий нашри.

Давлатимиз раҳбарининг табригида бўлиб ўтган сайлов натижалари Владимир Путин раҳбарлигида амалга оширилаётган ҳар томонлама ўйланган, Россия жамиятини бирлаштириш, одамлар турмуш даражасини юксалтириш, иқтисодиёт, инфратузилма ва давлат бошқарувини модернизация қилиш, давлат суверенитетини қатъий ҳимоя қилиш ва Россия Федерациясининг жаҳонда муҳим ўрин тутган давлат сифатидаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатга Россия халқи томонидан улкан ишонч билдирилаётгани ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор намойиш этгани қайд этилган.

Ўтган йилнинг апрель ойида Россия Федерациясига амалга оширилган давлат ташрифи, яқин мулоқот, сиёсий ирода ҳамда томонларнинг амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан кенгайтиришга бирдек интилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини салмоқли даражада мустаҳкамлади.

Сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар ва кўплаб бошқа соҳаларда турли даражаларда олиб борилаётган фаол ҳамкорликда эришилган аниқ натижалар бундан далолат беради.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси олий мажлиси сенатига сайланди

Тошкент вилоятига ҳоким тасдиқланди

Савоб ишни хар ким, хар куни қилмоғи лозим

Мардлар қўриқлайди Ватанни

expo
Боглиш маколалар