Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Олий ва Олий хўжалик судлари бирлаштирилади
22-02-2017 05:28 0 833 Рейтинг2 Чоп этиш

Олий ва Олий хўжалик судлари бирлаштирилади

Олий ва Олий хўжалик судлари бирлаштирилади

Олий ва Олий хўжалик судлари ўрнида ягона олий суд ҳокимияти — Олий суд ташкил этилади.

1 июндан Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд жараёнлари соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилади.

Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида ўз аксини топган. Фармон матни «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида ўқиб эшиттирилди.

Фармонда қайд этилишича, мамлакатда суд ҳокимиятида иккита олий органининг мавжудлиги суд тизими бошқарувида вазифаларнинг такрорланиши ва ягона суд амалиётининг таъминланмаслигига олиб келади. Судларнинг амалдаги тузилмалари ва штат бирликлари хизмат юкламаларининг рационал тақсимланишини таъминламаслиги замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда уларни оптималлаштиришни талаб қилмоқда.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг судлар томонидан ишончли ҳимоя қилиниши, маъмурий суд жараёнларини амалга ошириш бўйича конституцион меъёрларни амалга ошириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш учун маъмурий судлар тизимини ташкил этиш кўзда тутилган.

Маъмурий баҳсларни кўриб чиқувчи Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, шунингдек туман ва шаҳар маъмурий судлари ташкил этилади.

Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича Суд коллегияси ташкил этилиб, Олий суд Ҳарбий коллегияси бекор қилинди.

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент Хўжалик судлари иқтисодий судларга қайта ташкил этилади. Биринчи инстанция ишларини кўриб чиқиш учун 71 та туманлараро, туман ва шаҳар иқтисодий судлари ташкил этилади.

Судлар тузилмасида судянинг катта ёрдамчиси ва ёрдамчиси лавозимлари жорий этилиб, суд мажлиси котиби лавозими бекор қилинади.

Янги судлар учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилувчи қўшимча 560 та бошқарма ходимлар штат бирлиги ажратилади.

Фармон билан суд ҳамжамияти органи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Олий суд кенгаши ташкил этилиб, Президент ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси бекор қилинди.

Кенгаш раиси Президент тавсиясига биноан Сенат томонидан тасдиқланса, раис томонидан тавсия қилинган кенгашнинг 11 аъзоси Президент тасдиғидан ўтади, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ҳуқуқ соҳасидаги олий тоифали мутахассислардан иборат яна 9 аъзо номзоди ҳам Президент томонидан тасдиқланади.

Фармонга мувофиқ, Конституцион суд ва Олий суд раиси ҳамда судьялар ёрдамчилари Президент тавсиясига кўра Олий Мажлис Сенати томонидан сайланади. Ўзбекистон Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент судлари раис ва раис ўринбосарлари Олий суд кенгаши тавсиясига биноан Президент томонидан тасдиқланади ва вазифасидан озод қилинади. Ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошакент судлари судьялари, туман, шаҳар ва туманлараро судлар судялари кенгаш томонидан давлат раҳбари билан маслаҳатлашилган ҳолда тайинланади ва вазифасидан озод қилинади.

Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш тадқиқот маркази Олий суд кенгаши ҳузуридаги Суд ишлари муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказига айлантирилади.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳаёт гўзал, яшаш эса завқли

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар