Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда фаолиятини бошлайди
10-12-2016 09:36 0 717 Рейтинг1 Чоп этиш

Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда фаолиятини бошлайди

Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда фаолиятини бошлайди


Франция тараққиёт агентлиги ва унинг шўъбаси ҳисобланган ПРОПАРКО Ўзбекистонда фаолиятини бошлайди.

Ўзбекистон Ҳукумати билан Франция Республикаси ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасида Франция тараққиёт агентлиги ва ПРОПАРКОни таъсис этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида Битим имзоланди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, битим 8 декабрь куни ЙХҲТ ТИВКнинг навбатдаги мажлисида иштирок этаётган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Гамбург шаҳрида Франция Республикасининг Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашувда имзоланди.

Битимда Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) ва унинг шўба ташкилоти «Иқтисодий ҳамкорлик учун кўмаклашиш ва иштирок этиш жамияти» (ПРОПАРКО)нинг Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиш тартиби ва шартлари белгиланган.

Ҳужжат икки давлатда ҳам белгиланган ички протседуралар якунланганидан сўнг кучга киради ва учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда самарадорликни оширишга имкон беради.

ФАРнинг Ўзбекистонда фаолият олиб боришни режалаштиргани тўғрисида илк бор 2011 йилда хабар қилинган, шундан сўнг музокаралар олиб бориш учун агентлик миссияси ташриф буюрган эди.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Шахсий ривожланиш режангиз борми?

Эртага бепул метро куни. Метрода бизни нималар кутмоқда?

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

expo
Боглиш маколалар