Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Прокуратура ходимларининг ўз байрами бўлади
07-12-2016 10:52 0 637 Рейтинг1 Чоп этиш

Прокуратура ходимларининг ўз байрами бўлади

Прокуратура ходимларининг ўз байрами бўлади

Қонунчилик палатаси Прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 6 декабрда бўлиб ўтган мажлисида «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Ҳужжат тасдиқлаш учун Сенатга юборилади, дея хабар қилди парламент қуйи палатаси ахборот хизмати.

Йиғилишда таъкидландики, прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатда жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактикасини таъминлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Прокуратура органлари ходимларининг касб байрамини белгилаш прокуратура органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, улар томонидан хизмат вазифаларининг виждонан бажарилишини рағбатлантиришга хизмат қилади. Мазкур сананинг айнан қайси кунга белгиланишига ҳозирча ойдинлик киритилгани йўқ.
Газета.uz
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*